Latest news

17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади"  1 17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  35 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

Ғалати: "Зенит" мураббийи "Крилья Советов"га футболчи сифатида ўтди News

Ғалати: "Зенит" мураббийи "Крилья Советов"га футболчи сифатида ўтди

Жорий йил бутсасини михга илган ҳамда мураббийликка ўтган Анюков мазкур фаолиятини ҳам тугатди ва эски ишига қайтди.

Россия чемпиони "Зенит" сафида кўп йиллар ўйнаган ҳимоячи Александр Анюков июнь ойида футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди.

Шундан сўнг Сергей Семак бошқарувидаги мураббийлар штабига ёрдамси сифатида ишга киришган ва мураббийлик фаолиятини бошлаган Анюков қарорини ўзгартирди.

"Зенит"ни янги мавсумга тайёргарлик жараёнида мураббий сифатида иштирок этган Анюков футболчилик фаолиятини қайта тиклашга аҳд қилди.

Бунга "Крилья Советов" жамоасидан бўлган қизиқиш сабаб бўлган. "Зенит"да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаган Анюков яна михга илган бутсалари олиб Самарага йўл олган ва мураббийлик ишини тугатишни маъқул кўрган.

Қайд этиш керакки, футболчи айнан Самарада туғилган ва футболдаги илк қадамларини "Крилья Советов"да қўйган.

Анюков аллақачон Самарага етиб борган ва янги жамоаси билан Россия чемпионатининг дастлабки тури доирасидаги ЦСКАга қарши ўйинга тараддуд кўрмоқда.

"Зенит" клуби эса Анюковга янги мавсумда футболчилик фаолиятида омад тилашини маъқул қилган.

Александр Анюков "Крилья Советов"да 22-рақам остида тўп тепади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика