Latest news

23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  25 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  2 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  7 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54

⚡️ Ғалати ўтаётган Африка Кубоги News

⚡️ Ғалати ўтаётган Африка Кубоги

Камерундаги қитъа биринчилиги антиқа ҳолатларга бой бўлмоқда, улардан эсда қолганларни мазкур видеомиз орқали ёдга олиб ўтамиз.


1. Гамбияга қарши ўйин олдидан ташкилотчилар Мавритания (0:1) мадҳиясини топа олишмади. Улар бунга уч марта уринди, аммо охир оқибат футболчиларнинг ўзи жонли тарзда мадҳияни ижро этишларига тўғри келди.

2. Тунис – Мали (0:1) учрашувини бошқарган ҳакам яхшигина қовун туширди. У аввалига 86-дақиқада финал хуштагини чалди, кейин эса хато қилганини билиб жамоаларни майдонга қайтарди ва асосий вақт тугашига 11 секунд қолганида учрашувни яна якунлашга қарор қилди.

3. Буркина Фасо – Тунис (1:0) учрашуви олдидан ўтказилиши керак бўлган матбуот анжуманига номаълум шахс кириб, микрофон ва кабелларни йиғиштириб олиб чиқиб кетди. Кейинчалик ташкилотчилар барча қурилмаларни ижарага олгани ва пуллар вақтида тўланмагани туфайли шундай қилингани маълум бўлади.

4. Малави термаси устози мусобақа ташкилотчилари кичик даражадаги жамоаларга паст назар билан қараётгани ва уларга овқат етмай қолаётганидан шикоят қилди.

5. Камерун – Комор ороллари (2:1) учрашуви эса алоҳида мавзу:

Комор оролларида ўйин олдидан киперлар билан боғлиқ муоммолар юзага келгани туфайли дарвозага бўйи 172 см бўлган ҳимоячи турди ва у дарвоза томон йўлланган 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Шунингдек, унинг либосидаги рақамни скотч билан ўзгартиришга тўғри келди. Ўйин давомидаги тиқилинчда эса бир неча киши ҳалок бўлгани маълум бўлди.

6. Гвинея – Зимбабве (1:2) учрашувини мусобақа тарихида илк бор аёл ҳакам бошқарди ва ўйин давомида у карточкасини йўқотиб қўйди. Карточкани топишда эса футболчилардан бири унга ёрдам берди.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика