“Галатасарой” ҳимоячиси кўзидаги 11 операциядан сўнг илк бор майдонга тушди
22 feb 2022 09:00
News
“Галатасарой” ҳимоячиси кўзидаги 11 операциядан сўнг илк бор майдонга тушди
Туркия чемпионати 26-турида “Галатасарой” 3:2 “Гўзтепа”ни мағлуб этди.
Истанбулликлар ҳимоячиси Омар Ал Абдуллауи ўйинни илк дақиқалардан бошлади. 30 ёшли норвегиялик 2020 йил 26 декабрда салют қўлида чақнаши оқибатида кўзидан жароҳат олганди. У ҳозирга қадар 11 та операцияни бошдан ўтказди ва махсус ҳимояланувчи кўзойнакларда ўйнашига тўғри келди.
Ал Абдуллауи “Ман Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Галатасарой”дан ташқари, “Стрёмсгодсет”, “Фейеноорд”, “Айнтрахт” (Брауншвейг), “Олимпиакос” ва “Халл Сити” сафида ўйнаган.
Link :
Source : sport-express.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
22:38
Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 10
Comments