Latest news

13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  1 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  6 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  16 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8

Ғалаба олинур, берилмас! News

Ғалаба олинур, берилмас!

Жамоаларимизни танқид қилмоқчи эмасман. Танқиддан осони ҳам йўқ. Лекин талаб қилишга ҳаққимиз борми-йўқми?
Боримиз шу!, дейдиган вақтлар ўтиб кетди. Бунга ишончим комил. Лекин қачонгача мураббийларнинг қандайдир ғоялари-ю экспериментал чизмаларига қараб кун ўтказамиз. Қачонгача Владимир Вайс ўйинчилар ҳимоячиларимизни ёш болалардек бирин-кетин алданиб ўтиришларини индамай кузатиб ўтирамиз? Наҳот бизда худди шундай дриблинглар ишлатадиган, ўйин тақдирини ҳал қилишгада қодир юксак технарлар чиқмайди? Чиқади, жуда чиқади! Фақат, ишлаш керак, меҳнат қилиш керак, машаққатдан чўчимаслик керак! Майли майдондаги ўн ўйинчи мураббийнинг чизган чизиғидан чиқмасин, сен ҳимояда, сен ўртада, деганини қилиб юрсин. Ақалли битта ўйинчимиз рақибнинг бутун ҳимоясини ағдар-тўнтар қилиб ташласин. Тўпни нозик сезиш, дриблингларни янада тезроқ, самаралироқ чиқаришни машқ қилиш шунчалар қийинми?

Роналдуни Роналду қилган нарса нима? Ҳа, ўлманг, кунига 7-8 соатлаб қилинган машғулотлар эмасми? Кейинчалик жарима тўпларини амалга ошириш устида ишлаб, мутахассис даражасигача чиқмадими? Ёки, спринтерликни ривожлантириш учун Усейн Болтдан мастер-класслар олгач, майдонда мингга қўйишни бошлади.

Узоққа бормайлик, ўзимизда ҳам ана шундай ўйинчилар бўлган. Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқовлар... Уларнинг даври бошқа, деб ўйлардим. Аммо ўша даврларда ҳам футболни ўн бир киши ўйнаган. Ўйинчилар қаршисидаги рақибларни санамай алдаб чиқаверган. Биродар Абдураимовнинг майдондаги ҳаракатлари санъат даражасигача чиққанини кўп ўқиганмиз. Собиқ Иттифоқнинг кўзга кўринган ҳимоячилар Биродар Абдураимовга қарши ўйнаш жуда қийин бўлганини хотирлашган. Ёки Бахтиёр Ихтиёровнинг Мен Мессини "Пахтакор"да 60-йилларда кўрганман, деганида Тўлаган Исоқовни назарда тутганини кўпчилик билмаса керак.

Буларнинг ҳаммаси машқ, тинимсиз меҳнат ортидан эмасми? Ўзимизникилар ҳам эплаган эканку, нега ҳозирги авлод вакиллари бунинг уддасидан чиқа олмайди!?
Агар ана шундай ўйинчи чиқса, мухлислар, бутун Ўзбекистон ўша ўйинчини бошига кўтариб юради, бунга шубҳам йўқ. Тарихда қолади, бунга ишонаман. Халқ ҳурматини қозонишни истаганлар бўлса, футболчиларимиз футболга бўлган муносабатларини ўзгартиришлари керак, шарт, бусиз мумкин эмас.

Аччиқ бўлса ҳам айтиш керак  ҳозирги профессионал футбол бу роҳатланиш учун, соғлом турмуш тарзи учун ўйналадиган спорт эмас. Унинг юки оғир, миллионларнинг нигоҳида туришнинг ўзи осон эмас. Футбол ўйнаётганлар ёки футболчи бўлишни орзу қилганлар аввало шуни ҳис қилишлари керак. Майдонга чиқаётган ўйинчининг зиммасида нечоғлик машаққатли юк турибди, буни ҳам тушунишлари керак.
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг машҳур гапи бор: Ҳақ олинур, берилмас! Ул зоти бобаракотнинг сўзларини озроқ ислоҳ қиламиз: Ғалаба берилмас, олинур!.

Футболчиларимиз омон бўлишсин!


Бахтиёр АБДУҒАФУР
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика