Габриэл Жезус умумий гуруҳ машғулотларига қайтди
16 feb 2018 22:46
News
Габриэл Жезус умумий гуруҳ машғулотларига қайтди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэл Жезус бугунги машғулотни умумий гуруҳда ўтказди.
Бу ҳақда “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола маълум қилди.
Жезус АПЛ 21-турида (31 декабрь) “Кристал Пэлас”га (0:0) қарши баҳсда чап тиззасидан жароҳат олганди. Шундан буён у олти ҳафтадан кўпроқ вақтини жароҳатини тиклаш билан ўтказди.
“Яхши янгилик: Жезус бугун умумий машғулотларда иштирок этди. У қачон майдонга тушишини билмайман, аммо икки ҳафталик индивидуал машғулотлардан кейин у ниҳоят сафга қайтганидан хурсандман”, дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Сити” расмий сайти.
Испаниялик мутахассиснинг айтишича, Жезус навбатдаги учрашув – Англия кубоги 1/8 финалида “Уиган”га (19 февраль) қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Аммо кейинги ўйинларда бошлаб у майдонга тушиши мумкин.
Link :
Source : "Манчестер Сити" расмий сайти
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments