Latest news

16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  0 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  5 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  1 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  17 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  4 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3

Габи - "Пахтакор", ЕЧЛдаги иккита финал ва Қатардаги фаолият ҳақида News

Габи - "Пахтакор", ЕЧЛдаги иккита финал ва Қатардаги фаолият ҳақида

Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган "Ал Садд" клубида фаолият олиб бораётган испаниялик ярим ҳимоячи Габи билан қисқа интервью ташкил этдик.


- Испаниядан кейин Қатарда ўйнаш қандай бўлмоқда?
- Барчаси ажойиб. Шароитлар яхши, фақатгина Қатарда об-ҳаво иссиқроқ ва футбол ўйнаш Испаниядагига нисбатан қийинроқ.

- "Пахтакор" билан учрашувдан нима кутаяпсиз?
- "Пахтакор" яхши шаклланган жамоа. Бўлажак баҳс қийин, қизиқарли ва шиддатли ўтади.



- Сиз икки марта Европа чемпионлар лигаси финалида ўйнагансиз. Таассуротларингиз қандай бўлган?

- Ушбу мусобақа финалида ўйнаш ажойиб эди. Ҳиссиётлар юқори даражада. Лиссабондаги финалда тенг ўйин бўлганди, сўнгги бурчак тўпини ўтказиб юборганмиз ва мағлуб бўлгандик. Миландаги финалда ҳам қизиқарли баҳс бўлганди, аммо пенальтилар сериясида бизнинг омадимиз келмаганди холос.

- Бу мавсум собиқ клубингиз "Атлетико" ЕЧЛ нимчорак финалида илк ўйиндаги 2:0 ҳисобидан кейин ҳам "Ювентус" тўсиғидан ўта олмади. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

- Ўша ўйинни кўрдим. Биласизми бу саволингизга "Ювентус"га қарши Туринда ўйнаш жуда ҳам оғир деб жавоб берган бўлардим.

- Жамоа ҳужумчиси Боғдод Бунеджа ҳақида фикрингиз қандай?

- Боғдод Бунеджа яхши футболчи ва ажойиб тўпурар. Деярли ҳар бир ўйинда гол уради ва "Ал Садд"га натижа келтиради.

Беҳзод Назаров суҳбатлашди

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика