Latest news

19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  1 19:25Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0 (Матнли трансляция)  24 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  9 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  36 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2

Фёдоров Москвага кетди, Саматов ва Саидов клубни тарк этди News

Фёдоров Москвага кетди, Саматов ва Саидов клубни тарк этди

“Нефтчи” жамоаси режага мувофиқ дастлабки ўқув-машғулот йиғинини ўз қароргоҳида олиб борди.

Бош мураббий Андрей Фёдоров 21 декабрь куни Москвадан қайтиб келганди ва машғулотларга ўзи киришганди. Унинг бошчилигида давом этган бир ҳафталик машғулотлар ниҳоясига етди. Андрей Витальевич эса Янги йил байрамини оила-аъзолари даврасида қарши олиш мақсадида 27 декабрь куни яна Москвага жўнаб кетди. Янги йилдан кейин эса яна қайтиб келади. Айтиш лозимки, таркибда ҳам кутилмаган ўзгаришлар рўй бермоқда. Жамоа сардори ва етакчиси, узоқ йиллардан бери “Нефтчи” учун тўп суриб келган Мансур Саидов афтидан клуб билан келиша олмаган кўринади. Негаки, у йиғинда кўришни бермади. Охирги маълумотларга қараганда, “Қизилқум” томонидан ушбу ўйинчига жиддий қизиқиш бор. Мансур янги мавсумни бошқа жамоада ўтказмоқчи. Шунингдек, ҳимоячи Алишер Саматов ҳам жамоани тарк этди. Бу клубда бир йил тўп сурган футболчи энди қарорини ўзгартирди. Табиийки, уларнинг кетиши жамоа учун йўқотиш ҳисобланади. Биз эса Саматов билан боғланиб вазиятга ойдинлик киритдик.  

- Менинг шартномам бир йилга мўлжалланганди. Унинг муддати тугаяпти. Албатта, мураббийлар билан ҳам гаплашдим. Ростини айтсам, “Нефтчи”дан кетаман. Ҳозирча уйдаман, дам оляпман, - дейди Саматов.

- “Нефтчи”нинг йиғинида неча кун қатнашдингиз?
- Бир кун деса ҳам бўлади. Машғулотда қатнашдим ва эртасига мураббийлар билан гаплашганимдан сўнг қайтиб келдим.


- Фарғонада бир йилни қандай ўтказдим деб ўйлайсиз?
- Тўғриси, ўз ўйинимдан қониққаним йўқ. Ҳеч бир яхши ўтказган ўйинимизни эслай олмайман. Чунки ўз позициямда ўйнаганим йўқ. Мураббийлар ҳали у жойга, ҳали бу жойга қўйиб ўйнатишди. Шунинг учун у ерга мослашиб кета олмадим деб ўйлайман. Ваҳоланки, бошида “Нефтчи” жамоасига киришиб кетаман деб ўйлагандим. Бунгача бошқа клубларда ўйнаганимда бунчалик қийналмагандим. 2016 йил мен учун анча қийин кечди.

- Қолаверса, босим ҳам сезилдими?
- Босим? Унчалик эмас. Мухлисларни оладиган бўлсак, уларни ҳам у қадар тушуниб бўлмайди. Бир ундай, бир бундай дейишади. Ҳар доим бир текисда қўллаб-қувватлашмас экан. Шунча йил футбол ўйнаган бўлсам, биринчи марта бундай ҳолатга тушиб қолишим.  

- Сизнингча, клубнинг паст натижа қайд этишига нима сабаб бўлди?
- Ютаётган пайтларимиздаги қўпол хатоларимиз қимматга тушди. “Нефтчи” ўзига ярашмаган ўринда бўлди. Таркибни мураббийлар аниқлашади. Аммо жамоа барқарор ўйнай олмади. Бунинг устига ўйинларда таркиб ҳам алмашаверди.

- Энди сизнинг кейинги тақдирингизга Янги йилдан кейин ойдинлик киритилади. Шуни ҳисобга олганда, таклифлар бўляптими?
- Бор-у, лекин унчалик жиддий эмас. Барибир сиз айтгандек, Янги йилдан кейин ҳаммаси ҳал бўлади.

- Рости, сизни яна Фарғонада қолишингизни кутгандик. Ўша мураббий билан суҳбат жараёнида ўзаро нима масалада келиша олмадинглар?
- Менга клубдан кетасан деб айтишгани йўқ. Лекин гапларидан ҳар қандай инсон ўзи учун хулоса чиқариб олади. Жамоани ёшартирмоқчиман, кўпроқ маҳаллий ўйинчиларга эътибор қаратилади, қабилидаги гаплар. Улар эса Янги йилгача телефонлашамиз дейишди. Тўғри, клубдан ёмон муносабатда кетганим йўқ. Балки ҳали жамоадагилар мени кетди деб ўйлашмаётгандир. Бироқ ўзим учун қарор қилиб бўлдим: “Нефтчи”дан кетаман! У ерга киришиб кета олмадим ва бундан кейин ҳам бу нарса бўйича қийналиб юрардим.

- Ўзи клубдаги муҳит қанақа эди?
- Муҳит яхши, футболчиларнинг муносабати ҳам жойида эди. Фақат барқарорлик етишмади. Кучли клубларга қарши ўйинларда ғалабалар қозониб, очколарни қўлга киритдик. Нимагадир савияси ўзимиз билан тенг бўлган жамоаларга ютқазиб қўйдик.

- Бунгача “Навбаҳор”да бир ярим йил тўп сурдингиз. Фарғонада эса бир йил. Жамоа алмаштиришингиздаги сабаблар нима билан боғлиқ?
- Наманганда ўйнаганимда ҳамма нарса мен учун қулай бўлганди. Ҳеч нимадан нолимайман. Ҳаммаси яхши бўлганди. Аммо у ерда ҳам мураббийлар алмашаверди. “Нефтчи” эса мени икки йилдан бери чақирарди. Ўз хоҳишим бидан Фарғонага ўтгандим.


ФИРДАВСХОН

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика