Latest news

22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  0 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1

Футзалда нима гап? News

Футзалда нима гап?

Шу йилнинг кузида Литвада футзал бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Маълумки, ўтган йил футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши ҳамда бу мусобақа ЖЧга йўлланма бериши лозим эди. Бироқ коронавирус туфайли Туркманистон мусобақага мезбонлик қилишдан бош тортди. Сўнгра Қувайтга берилди ва Қувайтда ҳам вирус сабаб ўтказилмай қолди. 

Кейинчалик ОФК бу йилги мусобақани ўтказмасликка қарор қилди ва терма жамоаларнинг рейтингда тутган ўрнига қараб жаҳон чемпионатига боришини аниқлаб олишга киришди. Маълумки, ФИФА ОФК учун 5та йўлланма ажратган ва ҳозирда мундиалда иштирок этадиган Осиёнинг 3 терма жамоаси аниқ: Эрон, Япония ва Ўзбекистон. Яна иккита жамоа плей-офф баҳсларидан сўнг маълум бўлади. 

Плей-офф босқичида Ироқ - Таиланд ва Вьетнам - Ливан терма жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилади. Дастлабки баҳслар 20 май, жавоб учрашувлари 25 майга белгиланган. Ушбу иккита жуфтликда ўзини кўрсатган икки жамоа ҳам жаҳон чемпионатига йўл олади. 


Нечта иштирокчи маълум? 

Литвадаги жаҳон чемпионати шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь санасида ўтказилади. Мусобақа Литванинг учта - Вильнюс, Каунас ҳамда Клайпеда шаҳарларида бўлиб ўтади. Футзал бўйича жаҳон чемпионатида 24та терма жамоа қатнашади. Жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади. Ҳозирча 18 жамоа маълум бўлган: 

Япония

Эрон

Ўзбекистон

Ангола

Миср

Марокаш

Аргентина (амалдаги чемпион)

Бразилия

Парагвай

Венесуэла

Соломон ороллари

Литва (мезбон)

Қозоғистон

Португалия

Россия

Испания

Чехия

Сербия

P.S. Яна 6та жамоа саралаш ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика