Latest news

15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   0 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  9 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  12 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8

Футзалчиларимизни кузатиш маросими ўтказилди, улар олдига чемпионлик вазифаси қўйилди News

Футзалчиларимизни кузатиш маросими ўтказилди, улар олдига чемпионлик вазифаси қўйилди

Хабарингиз бор, 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.

Бугун миллий олимпия қўмитаси биносида футзалчиларимизни кузатиш маросими ўтказилди. Тадбирда МОҚ ва ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзолари, Хитойдаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган бир неча футболчиларимиз қатнашдилар.

"Куни кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойдаги мусобақада чемпионликни қўлга киритиб, ўзбек халқига бир олам қувонч бағишлади. Улар мухлисларга ишончини қайтариб бердилар. Сиз футзалчиларимизга уларнинг йўлини тилаб қоламиз. Нима ёрдам керак бўлса бемалол айтинглар. Барча шароитни яратиб берамиз. Чемпион бўлиб қайтинглар. Сизларни ҳам ҳудди ёш футболчиларимиз сингари мукофотлар кутиб турибди. Ёшларимизнинг ғалабасини халқ байрам қилмоқда. Нима ёрдам керак бўлса бунга тайёрмиз. Ортингизда 33 миллионлик ўзбек халқи, мамлакат президенти, биз турганимизни эсдан чиқарманглар", - деди Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.


Шундан сўнг, футзал терма жамоамиз устози йигитларнинг мусобақага тайёр эканликларини маълум қилди.

"Мусобақага тайёргарлик аъло даражада ўтди. Йигитлар турнирга тайёрлар. Қўлимиздан келганича юқори натижа қайд этамиз", - деди Баҳодир Аҳмедов.

Умид Аҳмаджонов йиғилиш давомида футзалчиларимиз олдига чемпионлик вазифасини қўйди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Умид Аҳмаджоновга эсдалик сифатида Осиё чемпионатининг олтин медалини тақдим этдилар. Ундан ташқари, жамоа аъзолари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев учун аталган махсус совғани ҳам МОҚ раҳбарига топширдилар.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика