Latest news

00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  0 00:05ПСЖ ва "Тоттенхэм" Европа Суперкубоги учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  0 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  3 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  15 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  24 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3 21:00Суперлига. "Хоразм" "Бухоро" билан сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  14 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1

Футзалчиларимизга тасанно! News

Футзалчиларимизга тасанно!

Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Эронга қарши жуда чиройли ўйин намойиш этди.

Яқиндагина якунига етган баҳсда футзалчиларимиз нафақат Осиё, балки жаҳоннинг энг кучли жамоалари сирасига кирувчи Эрон билан тенгма-тенг ўйин намойиш этиб, 8:9 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Гарчи биз мусобақани нимчорак финалда тарк этган бўлсак-да, футзалчиларимизга тасанно деб қоламиз. Йигитлар бугун ҳақиқатан мардонавор ўйин намойиш этишди. Биз гуруҳда футзал бўйича ЖЧ-2016 финалчиси Россия ҳамда 1/8 финалда ЖЧ-2016 учинчи ўрин соҳиби Эронга қарши баҳс олиб бордик. 

Тўғри, бугун мағлуб бўлдик, лекин бошни баралла кўтариб турнирни тарк этяпмиз. Бу чемпионатда Россия ва Эрон совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаши мумкин, балки кимдир чемпион ҳам бўлар. Аммо биз ҳар икки жамоага қарши матонат намойиш эта олдик. 

Эронни жуда яхши биламиз. Улар авваллари бизни деярли менсимасдан ўйнарди, истаганча тўп киритарди. Ҳозир ҳам улар 9та гол уришди, бироқ биз ҳам қараб турмадик ва 8та гол билан жавоб бера олдик. Шунинг ўзиёқ Ўзбекистон футзал терма жамоаси учун катта ютуқ бўлди. 

Шу ўринда барча ўзбекистонлик мухлислар номидан футзалчиларимизни мусобақадаги ажойиб иштирок учун табриклаб қоламиз. Жаҳонгир Усмонов бошчилигидаги делегациямиз аъзоларига, Баҳодир Аҳмедов раҳбарлигидаги мураббийлар штабига, бугунги ўйин қаҳрамонларига ҳамда айни пайтда Литвада бўлиб жамоамизни тинмай қўллаб турган барча-барчага чуқур миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Сиз раҳмат эшитишга лойиқсиз! Ишонамизки, бу ҳали бошланиши, Ўзбекистон футзали жаҳон ареналарида бунданда юқори натижалар қайд этиш учун астойдил ҳаракат қилишига тилакдошмиз. 

Championat.asia ва Olamsport.com бирлашган таҳририяти.

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика