Latest news

01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  3 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  6 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  31 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  43 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1

Футзалчиларимиз Осиё чемпионатига қанчалик тайёрлар? News

Футзалчиларимиз Осиё чемпионатига қанчалик тайёрлар?

1-11 февраль кунлари Хитой Тайпеи мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Ҳисоб бўйича 15-марта ўтказиладиган мусобақада терма жамоамиз "B" гуруҳида Япония, Тожикистон ва Жанубий Корея билан баҳс олиб боради. Дастлабки турда жамоамиз Жанубий Корея билан тўқнаш келади. Сўнгра қўшниларимиз Тожикистон билан ўйнаймиз. Гуруҳнинг сўнги турида Япония билан баҳс олиб борамиз.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичини давом эттирмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа 16 январдан Тошкент шаҳрида йиғинга киришганди. Футзалчилар “Чиғатой” спорт базасида жойлашиб, "Бунёдкор" академиясига қарашли залда кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Ушбу йиғин 29 январга қадар давом этади.

Терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов йиғинга қуйидаги 18 нафар футзалчини жалб қилган:

Дарвозабонлар: 
Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов, Мирислом Миралиев
Ўйинчилар: Артур Юнусов, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Илҳом Ҳамроев, Даврон Чориев, Давронжон Абдураҳмонов, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Акбар Усмонов, Ботирбек Ризаев, Феруз Фаҳриддинов, Дилшод Раҳматов.

"Осиё чемпионатига тайёргарлик 3 ойдан буён давом этмоқда. Янги йил байрамидан кейин Тошкентда сўнгги йиғинни бошлагандик, ушбу йиғинимиз 29 январга қадар давом этади. Кейин Хитой Тайпеига учиб кетамиз. 1 февраль куни мусобақадаги илк учрашувни ўтказамиз.

Айни пайтда 18 нафар футзалчи йиғинда иштирок этмоқда. Хитой клубида ўйнаётган Дилшод Раҳматов ҳам йиғинимизга келиб қўшилди. Тўлиқ таркиб йиғилиб бўлди. Осиё чемпионатига 14 футзалчи олиб кетилади. Улардан икки нафари дарвозабон бўлиши керак. Ҳозирга келиб якуний рўйхатни аниқлаб бўлганмиз. Аммо уни эълон қилмай турганим сабаби йиғин охирига қадар жароҳатлар бўлиб қолиши мумкин. Бундан ҳеч ким суғурталанмаган. Шу боис 28 январь куни якуний таркибни эълон қиламан.

Нодир Элибоев футзални якунлаб мураббийлик фаолиятини бошлади. Футзал ўйнаб кейин мураббий бўлганларга нисбатан осон бўлади. У футзалдаги барча нозик жиҳатларини тушунади. У менга катта ёрдам бермоқда.


Рақибларни ўрганиш ҳам давом этмоқда. Японлар билан Тожикистондаги Осиё ўйинларида тўқнаш келгандик. Ўшанда пенальтилар сериясида ғалаба қозонган эдик. ОФК жамоаларга қулай бўлиши учун чемпионат пайтида исталган рақибнинг видеоларини беради. Яъни 1-турдан сўнг биз икки рақибимизнинг ўйинини томоша қилиб таҳлил қилишимиз мумкин.

Бу йилги Осиё чемпионатига вице-чемпион сифатида борамиз. Хабарингиз бор, 2016 йил Тошкентда ўтга Осиё чемпионатида финалда Эронга ютқазиб қўйгандик. Хитой Тайпеидаги қитъа чемпионатида дастлабки мақсад биринчи ўйинни ютиб олиш. Илк ўйинни ютиб олсак кайфиятимиз яхши бўлади. Кейин гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйлаймиз. Қадамма-қадам боравериш керак. Минимум вазифа совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш.

Шу ўринда Ўзбекистон футбол Федерациясига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳеч қандай камчилик йўқ. Яшаш, овқатланиш, машғулот заллари... барчаси аъло даражада бўлмоқда. Биз ҳам шунга яраша мусобақада муносиб қатнашиб келишимиз керак.


Ўзбекистон чемпионати тўхтаб қолгани учун ҳам кўпроқ йиғин ўтказаяпмиз ва йигитларимизнинг ўйин амалиёти, жисмоний ҳолати тушиб кетмаслигини таъминлашга ҳаракат қилаяпмиз.

Тошкентдаги йиғинда назорат учрашувини ўтказамиз. Бу фақат ўзаро бўлади. Қайсидир клубга қарши ўйнашни истамайман. Буни олдинги бош мураббий Хосе Мария Мендез ҳам айтганди. Сабаби қайсидир клубга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказсангиз, терма жамоага кира олмаган йигитлар жон-жаҳди билан ўйнайди ва жароҳатлар кузатилиши мумкин. Шу сабабли ҳам маҳаллий клубларга қарши назорат учрашуви ўтказмаймиз. Худо хоҳласа, Хитой Тайпеига боргач агар келиша олсак мусобақадан олдин қайсидир терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб олишимиз мумкин. Бу уларга ҳам, бизга ҳам яхши", - дейди терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов.  


"Тошкентдаги йиғин яхши давом этмоқда. Ҳар куни икки маҳалдан машғулот олиб бораяпмиз. Олдимизда катта мусобақа турибди. Барча йигитлар буни яхши тушуниб туришибди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кучли ёшлар етишиб чиқишмоқда. Умуман олганда футзалга бўлган эътибор кучли бўлмоқда. Мана ўтган йил Осиё қитъасида тарихда илк бор U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўша таркибдан 4-5 нафар ёшлар миллий терма жамоага жалб этилган. Уларни бемалол терма жамоанинг келажаги деб айта оламиз. Мураббийлар ёш футзалчиларни 3 нафар тажрибали ўйинчи билан бирга ўйнатишмоқда. Бу орқали ўша ёш футзалчи қисқа вақт ичида тажриба тўплайди.

Ўзбекистон чемпионати баҳслари тўхтатилгани учун барчамиз катта ўйинларни соғиниб қолганмз. Ўйинларга бўлган чанқоғимизни Хитой Тайпеида қондирамиз (кулади). Рақибларни ўрганиш давом этмоқда. Ҳозирги пайтда бор эътибор ўзимизнинг ўйинимизни кучайтиришга қаратилган. Рақибларни Хитой Тайпеига борганимиздан кейин батафсил ўрганиб чиқамиз. Бунга вақт бўлади", - дейди терма жамоа аъзоси Даврон Чориев.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика