Latest news

23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  25 23:30Суперлига. “Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1   1 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  3 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  6 22:45"Штутгарт" — "Бавария". Германия Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:40"Аланяспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:32"Мальорка" — "Барселона". Педри, Ямал ва Рафинья асосий таркибда  35 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  23 21:28Сергей Лушчан: "Ким хато қилса шу ютқазиши сезилганди"  11 21:12АПЛ. "Тоттенхэм" илк турда йирик ғалабага эришди  2 21:08Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда"  17

Футзал. Хосе Мария Мендез Таиланд терма жамоасини тарк этди News

Футзал. Хосе Мария Мендез Таиланд терма жамоасини тарк этди

Шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литвада футзал бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Унда Осиё қитъасидан қатнашадиган терма жамоалар орасида Таиланд ҳам бор. Ушбу жамоани ўзбек футзалига яхши таниш бўлган испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендез бошқариб келаётганди. Мендез бошчилигида таиландликлар 20 ва 25 май кунлари мундиал йўлланмаси учун Осиё қитъаси плей-офф ўйинларида Ироқ терма жамоасини иккита беллашувда ҳам йирик ҳисоб (7:2 ва 4:0)да таслим қилган ҳамда Литвага борадиган бўлганди.

Кеча Пазос Мендез Таиланд терма жамоаси бошқарувини тарк этди. Таиланд ва мураббий ўртасидаги шартнома бекор қилинган.

Хосе Мариянинг шахсан ўзи "Championat.asia" сайтига Португалиянинг "Бенфика" клубига кетаётганини маълум қилди. Энди у футзалга Рикардиньодек топ ўйинчини етказиб берган мамлакатнинг энг кучли иккита клубидан бирини бошқаради.

"Бенфика" ортда қолган мавсум Португалия чемпионати финалидаги серияда "Спортинг"га 3:1 ҳисобида (бунда финал томонлардан бири ("Спортинг")нинг учта ғалабасига қадар давом этган) имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг, клуб 18 июнь санасида жамоани 7 йил давомида бошқариб келган Жоэл Роша билан хайрлашилганини эълон қилган эди. Мана энди "бургутлар"ни Пазос Мендез бошқаради.

"Бенфика" таркибида Осиё қитъасидан ҳам ўйинчилар бор. Булар: эронлик тўпурар Ҳуссайн Тойиби ва япониялик Рафаэл Хенми.


Маълумот учун, Мендез Таиланд терма жамоаси бошқарувида қолганида Литвадаги мундиалда "C" гуруҳида Португалия, Марокаш ва Соломон ороллари терма жамоалари билан беллашган бўларди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика