Latest news

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  5 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  15 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  0 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

Футзал. Хосе Мария Мендез: "Ўзимиз истаган нарсадан анча узоқдамиз" News

Футзал. Хосе Мария Мендез: "Ўзимиз истаган нарсадан анча узоқдамиз"

12-13 март кунлари Ўзбекистон U-20 ва Қирғизистон U-20 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Ана шу ўйинлардан кейин Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугунги ўйинда йигитлар нима учун ўйинни бу қадар ёмон бошлашгани бизни ҳам қизиқтирмоқда. Бу иккита ўйиндан чиқарадиган хулоса шуки, бизга ҳали анча бор. Май ойида ўтадиган Осиё чемпионатида биз фаворит бўлмаймиз. Унда жуда ҳам қийналамиз. Кўпгина давлатларни биздан устун жиҳати улар ёшлик (6-7 ёш)дан футзал билан шуғулланади. Бизда эса бу нарса йўқ, аксинча, катта футболдан кейин мини футболга ўтилади. Футзал бўйича мактаблар ёки коллежлар ўртасида доимий турнирлар йўқ.

Бу ўйинлар ўз устимизда жуда кўп ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди. Тажриба ва ўйинга тайёргарлик етишмаслигидан кўп хатолар қилаяпмиз. Гол уришга жуда қийналаяпмиз. Вазиятлар яратаяпмиз, лекин уларни голга айлантира олмаяпмиз. Камига, рақибларимиз бизга жуда ҳам осон гол уришмоқда. Сабаби, бизда ҳимоя катта муаммо. Кейинги ҳафталарда бир нечта ҳимоячи топишимиз керак. Айни пайтда таркибимизда ҳақиқий ҳимоячи йўқ. Шунингдек, чизиқлар бўйича баланс ҳам йўқ. Фикрим янада тушунарли бўлиши учун бизга Константин Свиридов, Нодир Элибоев, Жавлон Аноровга ўхшаган ҳимоячилар кераклиги айтмоқчиман. Ҳозир Илҳом Ҳамроев ва Меҳрож Худойбердиевни ҳимоячи сифатида ўйнатаяпмиз, аслида эса улар ҳимоячи эмас. Бизда бошқа вариантлар бўлмагани учун бу икки ўйинчини ҳимояга қўймоқдамиз. Агар, ортда бизга ёрдам бера оладиган ҳимоячилар топсак, жамоа анча кучаяди. Ҳозирги таркибда қанот ўйинчилари ва ҳужумчилар кўп, лекин ҳимоячи йўқ.

Позитив жиҳатлар ҳам бор, голли вазиятларни кўп яратдик, стандарт вазиятларни яхши ижро этдик. Лекин, барибир самарадорлик бўлиши шарт. Ўзимиз истаган нарсадан анча узоқдамиз.

Йигитларда жисмоний тайёргарлик яхши эмас. Мусобақага ўйинчиларни саралаш жараёнини тугатганимиздан кейин уларнинг жисмоний ҳолати устида ишлаймиз", - деди Хосе Мария Мендез.



Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика