Latest news

08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  0 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  0 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  9 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  27 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  2 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3

Футзал. Хоразмлик банк ходимлари ярим финал довонидан ўтишди News

Футзал. Хоразмлик банк ходимлари ярим финал довонидан ўтишди

Урганч шаҳрида мини футбол бўйича банк муассасалари ходимлари ўртасида ўтказилаётган мини футбол бўйича Хоразм вилояти биринчилигининг ярим финал баҳслари ортда қолди.
Ўтган шанба куни мусобақанинг чорак финал ўйинлари ўтказилди. Унда қуйидаги натижалар қайд қилинди.

Алоқа банк – Савдогар банк -2:1,
Агробанк – Халқ банки - 2:2 (пенальти бўйича 4:2 ),
Ҳамкорбанк – Қишлоқ қурилиш банк - 6:3,
Миллий банк – Ипотека банк - 9:3.

Якшанба куни бўлиб ўтган ярим финалнинг дастлабки ўйинида “Миллий банк” ва “Алоқа банк” жамоалари майдонга тушишди. “Финал олдидаги финал” мақомини олган ушбу учрашув кескин курашлар остида ўтганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ўйинда қайси жамоанинг ғалаба қозонишини башорат қилиш жуда мушкул эди. Тенг кучли жамоалар ўзаро рўпара келишганди. Муросасиз кечган учрашувда “Алоқа банк” мини футболчилари 3:2 ҳисобида зафар қучишди ва финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ярим финалнинг иккинчи ўйинида “Ҳамкорбанк” вакиллари “Агробанк”ни 6:3 ҳисобида доғда қолдиришди.
  
Демак, шанба кунига белгиланган 3-ўрин учун бўладиган беллашувда “Миллий банк” ва “Агробанк” жамоалари учрашса, Хоразм вилояти чемпионлиги учун “Алоқа банк” ва “Ҳамкорбанк” жамоалари ўзаро куч синашадиган бўлишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика