Latest news

23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  3 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  3 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  5 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   8 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  9 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  9 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  2 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  2

Футзал. Холбек Йўлдошев: “Насиб қилса, бу мавсум ҳам муносиб иштирок этамиз” News

Футзал. Холбек Йўлдошев: “Насиб қилса, бу мавсум ҳам муносиб иштирок этамиз”

Ўтган мавсум футзал бўйича мамлакат чемпионати ва кубогида Қаршининг “Дўстлик-AIN” жамоаси шов-шув кўтарган эди.
Қаршиликлар янги мавсумга ҳам қизғин тайёргарлик олиб бормоқдалар. Шу муносабат билан жамоа бош мураббийи Холбек Йўлдошевни суҳбатга чорладик.

- Жамоа янги мавсумга қай тарзда тайёргарлик кўрмоқда?
- Айни пайтда Қарши шаҳрида йиғин ўтказаяпмиз, тайёргарлик жараёнини анча олдин бошлаганмиз. Июль ойининг иккинчи ярмида Қаршида пляж футболи бўйича VIII Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Ана шу беллашувларда қатнашган “Дўстлик-AIN” жамоаси ҳар икки турнирнинг финалида Қаршининг бошқа бир жамоаси “Насаф”ни мағлуб этиб, ўзига ҳос дубл қайд этди. Соҳил футболи мусобақалари ўз ниҳоясига етгач, футзал мавсумига тайёргарликни бошлаб юбордик.

- Таркибда ўзгаришлар борми?
- Ўтган мавсумда асосий устунларимиз бўлган дарвозабон Акмал Хазратқулов ҳамда ҳужумчимиз Алишер Ибрагимовларни жамоада олиб қолдик, ваҳоланки, бу ўйинчиларга етарлича таклифлар тушган эди. Лекин, баъзи футзалчиларимизни қўйиб юбордик, Алишер Юсупов, Жасур Ўрунов ва Бахтиёр Баратовлар “Когон” таркибига бориб қўшилишди. Уларга янги жамоаларида омад тилаб қоламан. Кетганларни ўрнини тўлдириш учун бошқа клублардан футзалчи сотиб олмаймиз, балки махаллий ўйинчилар жалб қилинади.

- Молиявий муаммолар бартараф этилганми?
- Афсуски, клуб молиявий томондан жиддий муаммога дуч келган, ҳозиргача ҳомий топилгани йўқ. Бу йил ҳам ҳаражатларни ўз чўнтагимдан кўтаришимга тўғри келади. Насиб қилса, бу сафар ҳам муносиб иштирок этамиз.

- Йиғин доирасида ўртоқлик ўйинлари ўтказилаяптими?
- Яқиндагина “Когон” жамоаси билан Қаршида ўртоқлик ўйини ўтказдик ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Бундан ташқари, яна бир нечта клублар билан назорат учрашуви ўтказишни мўлжаллаганмиз.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика