Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  24 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  18 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Футзал. Вьетнам-2014. Эрон - Вьетнам учрашуви олдидан News

Футзал. Вьетнам-2014. Эрон - Вьетнам учрашуви олдидан

Шу кунларда Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинларига 5 май куни якун ясалди.
Ушбу босқич якунларига кўра, чорак финалга “А” гуруҳидан Қувайт ва Вьетнам, “В” гуруҳидан Эрон ва Австралия, “С” гуруҳидан Таиланд ва Ливан ҳамда “D” гуруҳидан Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари йўл олишди.

7 май куни бўлиб ўтадиган чорак финал босқичида Қувайт – Австралия, Таиланд – Япония, Эрон – Вьетнам ва Ўзбекистон – Ливан учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур учрашувлардан бир кун олдин, чорак финалда иштирок этадиган барча терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қуйида Эрон ва Вьетнам терма жамоалари бош мураббийлари билдириб ўтган фикрлар келтирилган:

Хусус Канделас (Испания) – Эрон терма жамоаси бош мураббийи:

- Гуруҳ босқичи якунлангач, барча ўйинларни финал деб аташ мумкин. Эртага, Эрон терма жамоаси Вьетнамга қарши финал учрашувини ўтказади. Жамоамиз Осиёда ўз номига эга бўлса ҳам, бўлажак баҳс биз учун осон кечмайди. Рақибимиз – мусобақа мезбони. Мезбонга қарши ўйнаш эса, доимо қийин.

Бруно Формосо (Испания) – Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи:

- Вьетнам терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионатининг чорак финал босқичига қадар етиб келди. Биз Вьетнам футзалини янги саҳифасини очишга эришдик. Чорак финалда бизга қарши Осиёнинг энг зўр жамоаси ўйнайди. Эрон терма жамоасининг заиф нуқтасини ўзи йўқ. Шунга қарамай, физик, тактик ва техник жиҳатлардан биздан устун бўлган рақибга қарши ўйнашга ва уни мағлубиятга учратишга тайёрмиз. Бизга мухлислар ҳам катта ёрдам беришади деб ўйлайман. Жамоамиз таркибидаги барча ўйинчилар ўзларини психологик жиҳатдан учрашувга тайёрлашяпти.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика