Latest news

23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:00Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал учун таркиблар аниқ!  16 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  1 22:35Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  4 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  11 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  6 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  19

Футзал. Учинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси News

Футзал. Учинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси

Кеча футзал бўйича XIX миллий чемпионатимизнинг биринчи тур, учинчи кунги беллашувлари ўтказилди.
Одатга кўра, кечаги куннинг энг яхшиларини ва рамзий жамоасини тузиб чиқдик.

Энг кескин ўйин: “Локомотив” – “Когон” 2:2

Бу учрашувда биринчи бўлимдан кейин когонликлар 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди, лекин футзалда 2-3 та тўп фарқини бемалол йўққа чиқарса бўлади. “Темирйўлчилар” иккинчи бўлимда ўйин тизгинини қўлларига олишди ва бир очкони қўлга киритишди.



Энг қизиққон мураббий: Абдулла Бўриев (“Бунёдкор”)

Ўзбек футзали юлдузларидан бири бўлган “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Абдулла Бўриев ўйин пайти жуда ҳам қизиққон инсонга айланади. Кеча Қаршининг “Насаф” жамоаси билан бўлган баҳсда бир қарашда ҳаммаси яхши давом этаётган паллада учрашув ҳаками йўл қўйган хато ўйин тизгинини издан чиқариб юборди. Табиийки, “қалдирғочлар”нинг зарарига чиқарилган хато қарор клуб мураббийининг жунбушга келишига сабаб бўлди.



Энг яхши ўйинчи: Фарҳод Мирахматов (“Локомотив”)

“Локомотив” етакчиси кечаги баҳснинг биринчи бўлимида рақиб ўйинчиси билан тўқнашиб кетиши натижасида ўнг елкасидан жароҳат олди. Бир неча дақиқалик текширувдан кейин у ўйинга қайтди, лекин учрашувни елкасидаги оғриқ билан давом эттирди ва гол ҳам урди. Жамоасининг қийин вазиятдан чиқиб кетишида Фарҳод Мирахматовнинг ҳиссаси катта бўлди.



Энг чиройли гол: Константин Свиридов (“Олмалиқ”)

Олмалиқликлар учун жуда ҳам қийин кечган ўйинда Свиридов ўз жамоасини руҳлантирувчи голларни киритди. Унинг иккинчи голи чирой бобида кечаги голларнинг барчасини ортда қолдирди. Бурчакдан ерлатиб узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвозабоннинг шундоққина пешонасидан жойлаб қўйиш ҳар куни ҳам бўлавермайди.



Энг яхши дарвозабон: Элёр Самадов (“Пахтакор”)

Дастлабки икки ўйиндаги мағлубиятдан сўнг, ниҳоят “шерлар” ғалаба қозонишди. Элёр Самадов эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, унинг бир неча бор қийин зарбаларни бартараф этиши клубининг муҳим ғалабани қўлга киритишига сабаб бўлди.



Энг яхши жамоа: “Ардус”

Кечаги учрашувлар давомида энг мазмунли ва ишончли ўйинни айнан “Ардус” кўрсатди. Клуб бир текис ва тартибли ўйин намойиш этмоқда. Дилшод Ирсалиев ҳамда Артур Юнусов каби юлдузларнинг жамоага қайтиши “Ардус”ни яна фаворитлар қаторига киришини таъминлади.



Энг омадсиз жамоа: “Бунёдкор”

Кечаги ўйинда “қалдирғочлар” биринчи бўлиб тўп киритганларига қарамай мағлуб бўлишди. Бунинг устига, ҳисоб тенг бўлиб турганда дабл пенальтидан фойдалана олишмади. Яна бир нечта вазиятларда “Насаф” посбони Аҳмад Бойхонбоев ўзини кўрсатди.

Биринчи тур, учинчи кунида ўтказилган ўйинлардан тузиб чиққан рамзий жамоамиз қуйидагича:

Дарвозабон: Элёр Самадов (“Пахтакор”)
Ўйинчилар: Артур Юнусов (“Ардус”), Константин Свиридов (“Олмалиқ”), Фарҳод Мирахматов (“Локомотив”), Ойбек Полвонов (“Насаф”)
Заҳирадаги ўйинчилар: Илнар Бахтиев (“Пахтакор”), Даврон Валижонов (“Бунёдкор”), Соҳиб Нарзуллаев (“Когон”), Элдор Хошимов (“Ардус”)


Толибжон Қосимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика