Latest news

14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми ёки йўқ қарорни ҳозир қабул қилиш керак. Кападзеда тажриба камдир, аммо..."  0 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  5 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  32 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  7 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  13 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  9 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  14 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  12

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон биринчи саватчадан жой олди News

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон биринчи саватчадан жой олди

Илк бор ўтказиладиган 20 ёшгача футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими 30 март куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Қуръа ташлаш маросими Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтади. Жамоалар 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида қайд этган натижаларига қараб 5та саватчага ажратилди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дастлабки саватчадан жой олди. Шунингдек, ушбу саватчадан Эрон, Таиланд ва Вьетнам ёшлар термаси ҳам ўрин олган  

21 терма жамоа тўртта гуруҳга бўлинади. Битта гуруҳда 6, қолган уч гуруҳда 5тадан жамоа плей-офф босқичи учун курашади. Гуруҳларда 1–2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади.  

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда ўтказилади.

1-саватча: Эрон, ЎЗБЕКИСТОН, Таиланд, Вьетнам.

2-саватча: Япония, Ироқ, Қирғизистон, Қатар.

3-саватча: Ливан, Саудия Арабистони, Хитой Тайпеи, Тожикистон.

4-саватча: Хитой, Малайзия.

5-саватча: Афғонистон, Баҳрайн, Бруней, Гонконг, Мьянма, Мўғулистон, БАА.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика