Latest news

08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  5 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  122 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  9 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Бугун вакилларимиз чорак финал ўйинини ўтказишади News

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Бугун вакилларимиз чорак финал ўйинини ўтказишади

Таиландда футзал бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "C" гуруҳида Ливан, Гонгконг, Мьянма ва Қатар ёшларини ортда қолдирган ҳолда биринчи ўрин билан 1/4 финалга йўл олган. Гуруҳимизда Ливан U-20 терма жамоаси ҳам биз каби 10 очко тўплади, лекин тўплар нисбати бизда яхшироқ бўлгани учун ливанликлар иккинчи бўлишди.

Чорак финалда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Мўғулистонга қарши кураш олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

U-20 Осиё чемпионати
Чорак финал, 22.05.2017


14:00. Индонезия U-20 - Таиланд U-20
"Bangkok Arena"

14:00. Эрон U-20 - Ливан U-20
"Hua Mark Indoor Stadium"

17:00. Ироқ U-20 - Япония U-20
"Bangkok Arena"

17:00. Ўзбекистон U-20 - Мўғулистон U-20
"Hua Mark Indoor Stadium"

Хосе Мария Пазос Мендез шогирдлари бугун мўғулларни мағлуб этишса, ярим финалда Ироқ ва Япония ёшлари жуфтлиги ғолибига қарши кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг ғолиби ва финалчиси 2018 йили ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги (U-18) Олимпия ўйинлари футзал мусобақасига йўлланма олади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика