Latest news

01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  2 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  4 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:45ЕЧЛ учун кураш. "Аталанта" - "Рома"  19 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  2 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Қозоғистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ФОТО News

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Қозоғистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ФОТО

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида футзал бўйича "Tashkent Cup-2014" халқаро турнирига старт берилди.
Дастлабки учрашувда Озарбайжон ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўзаро кураш олиб бордилар.


Қозоғистон - Озарбайжон 4:1
Голлар:
Д.Сулейменов 14, Н.Пенгрин 32, Лео 32, 37 - Р.Фаражзаде 36

Қозоғистон: 1.Игита, 6.Леонардо Мендонса, 7.Николай Пенгрин, 11.Михаил Першин, 15.Павел Тако, 5.Серик Жаманкулов, 8.Динмухамбет Сулейменов, 9.Александр Довгань, 12. Алин Ассилҳан, 13.Сундеткали Мамаев, 14.Алексей Лопатюк, 16.Станислав Кононенко, 17.Константин Чеботарёв, 18.Нурим Кенжебаев

Озарбайжон: 1.Жиованни Буранелло, 8.Ризван Фарзалиев, 7.Ражаб Фаражзаде, 11.Намид Маммадкаримов, 14.Виталий Борисов, 2.Самир Ҳамзаев, 4.Рамиз Човдаров, 6.Боржес Эдуардо, 9.Амадеу Да Силва, 10.Фимео Де Аранжо, 12.Ровшан Ҳусейнли, 15.Хатаи Бажхиров, 17.Иса Афаев.



                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

40. Учрашув Қозоғистоннинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади

37. Гооол, яна ва яна гол, Леодан дубл. Бразилиялик бу сафар ҳам бўш қолган дарвозани узоқдан нишонга олмоқда.

36. Гоооол, Ражаб Фаражзаде ҳисобни қисқартирмоқда, 3:1. Ҳақиқий футзалча гол бўлди озарлар ижросида.

Озарбайжон бош мураббийининг бешинчи ўйинчини тушириши фойда бермияпти. Айтганча, ҳар иккала терма жамоа дарвозасини асли бразилиялик бўлган дарвозабонлар қўриқлашмоқда.

34. Ражаб Фарадзаденинг айёрона зарбасига салгина аниқлик етишмади.

33. Першиннинг зарбаси ноаниқ чиқди, қўшниларимизнинг иштахаси очилиб кетди.

32. Яна гоооооол, бу сафар Лео!!! Ҳисоб йириклашди.

32. Гооол, Николай Пенгрин ҳисобни 2:0 кўринишга келтириб қўйди.

30. Пенгрин-Тако комбинациясидан кейин тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

29. Михаил Першинга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жаримадан Қозоғистон термаси аъзолари унумли фойдалана олишмади.

28. Ризван Фарзалиевнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

27. Мендонсанинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

25. Озарбайжонликлар ҳимоячиси жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

24. Эдуардонинг зарбаси бироз юқоридан кетди.

23. Павел Такога нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима зарбаси самарасиз якунланди.

22. Ўйин темпи жуда юқори, ҳар икки жамоа ҳам кетма-кет ҳужум уюштирмоқда.

21. Қозоғистон терма жамоаси дарвозабони доимий равишда майдон марказига чиқиб ўйнамоқда. Қардошларимизда биринчи фол.

Иккинчи бўлим бошланди! Олға!!!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика