Latest news

13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  0 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  0 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  9 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  14 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  13 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  3 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Озарбайжондан иродали ғалаба + ФОТО News

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Озарбайжондан иродали ғалаба + ФОТО

"Tashkent Cup-2014" халқаро турнирининг иккинчи кунги беллашувларига старт берилди.
Паркетда Озарбайжон ва Беларусь терма жамоалари куч синашишди.


Озарбайжон - Беларусь 2:1
Голлар
: Р.Фаражзаде 35, Н.Маммадкаримов 36 - А.Черник 27

Озарбайжон: 1.Жиованни Буранелло, 8.Ризван Фарзалиев, 7.Ражаб Фаражзаде, 11.Намид Маммадкаримов, 14.Виталий Борисов, 2.Самир Хамзаев, 4.Рамиз Човдаров, 6.Боржес Эдуардо, 9.Амадеу Да Силва, 10.Фимео Де Аранжо, 12.Ровшан Хусейнли, 15.Хатаи Бажхиров, 17.Иса Афаев.

Беларусь: 1.Артур Навоичик, 4.Дмитрий Лос, 5.Александр Черник, 8.Юрий Алеиникау, 9.Ален Ҳарбенко, 2.Александр Алшевски, 3.Михаил Ҳарошка, 6.Вадзим Лушковски, 7.Дмитрий Ҳанчароу, 10. Яуҳени Чарнеика, 11.Константин Кусков, 13.Руслан Лазивк, 14.Алексей Папов, 16.Владзимир Страмилав.



                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             ЯНГИЛАШ

Ўйин тугади, Озарбайжондан иродали ғалабага эришди.

40. Ўйин темпи жуда баланд.

36. Гооооол, 2:1. Намид Маммадкаримов жамоасини олдинга олиб чиқмоқда.

35. Гооооол, 1:1. Ражаб Фаражзаде ҳисобни тенглаштирди. Бу сафар Артур ҳам жамоасига ёрдам бера олмади.

34. Навоичикдан ақл бовар қилмас иккита сейв.

33. Озарбайжон бош мураббийи Фаустино тайм аут олди.

31. Ўйин анча қизиб кетди, Озарбайжон ҳужумлар сонини оширди.

27. Гооооол, Беларуслар гол уришди, 0:1. Жамоа сардори Александр Черник ҳисобни очди.

27. Амадеу кичик жароҳат олди, бошдан енгил жароҳат.

25. Самир Хамзаевда қулай имконият бўлганди, Навоичик яна қайтарди, ҳозирча учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Беларуслар дарвозабони Артур Навоичик.

22. Беларуслар таймни ҳужумлар билан бошлашди.

21. Дмитрий Лос ҳисобни очиши мумкин эди, унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тугади, ҳозирча ҳисоб 0:0.

20. Беларусь термаси бош мураббийи тайм аут олди, бўлим тугашига эса 9 сония қолган.

20. Виталий Борисов катта тезликда келаётган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

16. Фаустино Перез бразилияликларни майдондан олиб, махаллий футзалчиларни туширмоқда.

15. Озарбайжон термаси таркибида паркетдагиларнинг тўрттаси бразилияликлар, биргина Самир Хамзаев махаллий ўйинчи .

13. Эдуардонинг пасидан кейин Багиров тўпни дарвозага тўғрилаб юбора олмади.

12. Энди Навоичик енгил жароҳат олди, ўйин кескин курашлар остида кечмоқда.

12. Озарбайжон вакиллари беш маротаба фол қилишди, кейинги фол дабл пенальтига айланади.

11. Руслан Лазивк 1 метрдан деярли бўш қолган дарвозани нишонга ола билмади.

10. Фарзалиевнинг зарбасини яна дарвозабон қайтарди.

7. Рамиз Човдаровнинг бир ярим метрдан берган зарбасини Навоичик бурчакка чиқариб юборди.

5. Озарбайжон вакили Финео рақиб билан тўқнашувдан сўнг қорин қисмидан жароҳат олиб паркетни тарк этди. Унинг ҳолати яхши.

5. Ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иккинчи тўртликни паркетга ташлади.

3. Энди Ризван Фарзалиевнинг зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди.

3. Виталий Борисовдан кетма-кет зарба, бирида дарвозабон қацйтарган бўлса, иккинчисида ноаниқ кетди.

1. Беларусь иккита ҳужум уюштирди, самарасиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика