Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  54 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  16 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Футзал. Шуҳрат Тожибоев: "Гуруҳда биринчи бўлишимизни кутмагандим" News

Футзал. Шуҳрат Тожибоев: "Гуруҳда биринчи бўлишимизни кутмагандим"

Вьетнамда давом этаётган футзал бўйича XIII Осиё чемпионатида барча чорак финалчилар маълум бўлди.
Бу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси Ливанга қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади. Ана шу учрашувдан олдин терма жамоамиз сардори Шуҳрат Тожибоевдан интервью олдик.

- Япония билан ўйин ҳақида таассуротларингиз?
- Япония амалдаги Осиё чемпиони, жуда яхши шаклланган жамоа. Ўйин ҳам шунга мос равишда жуда шиддатли ўтди. Йигитларда шижоат кучли эди ва шунинг учун ҳам сўнгги сонияларгача курашдик. Шунинг учун ҳам ғалаба биз томонда бўлди.

- Осиё чемпионатидан олдин гуруҳда биринчи бўлишимизни кутганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам, Япония борлигини инобатга олиб гуруҳда биринчи ўринни олишимизни кутмагандим.

- Вьетнамдаги мусобақанинг ташкилий томонларига қай даражада баҳо берасиз? Футзалчиларга яратиб берилган шароитлардан келиб чиқиб?
- Мусобақанинг ташкилий томонига яхши баҳо берган бўлардим. Яратиб берилган шароитлар ҳам жойида.

- Терма жамоага таклиф этилган ёш ўйинчилар ҳақида фикрингиз?
- Ёшлар Осиё чемпионатида терма жамоага яхши киришиб кетишди. Энг муҳими, ўйин пайтида ўзларини йўқотиб қўйишмаяпти ва терма жамоага фойдаси тегмоқда.

- Вьетнамда сизлардан қўллаб турган муҳлислар қанчалик куч бағишламоқда?
- Бу ерга келган муҳлислар бизга жуда катта куч бағишламоқда. Муҳлисларимизга бошчилик қилаётган Абдурахмонга ҳам рахмат, ҳар ўйинимизда бизга ана шундай муҳлислик қилиб туришса, ғалаба фақат биз томонда бўлади деб умид қиламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика