Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Ўзбекистон гуруҳда биринчи бўла олади" News

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Ўзбекистон гуруҳда биринчи бўла олади"

Футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташланган ФИФА ҳаками Шуҳрат Пўлатовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Айни пайтда мен Малайзияда семинарда иштирок этаяпман. Қуръа ташлаш жараёнини шу ердан туриб катта ҳаяжон билан кузатиб бордим.

Менимча Ўзбекистонга осон бўлмайди. Сабаби бу Осиё чемпионати, унда кучсиз жамоалар иштирок этмайди. Барча жамоалар максимал тайёргарликка эга бўлиб Тошкентга келишади. Лекин шахсий фикрим, Ўзбекистон ўз гуруҳидан биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқа олади. Чунки бизнинг футзалчиларнинг ҳозирги кундаги тажрибаси ва кучи гуруҳдаги жамоалардан анча баланд деб биламан.

Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатида кўриш менинг орзуим. Ўйлайманки 2016 йилда бу орзуимга эришаман.



- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Ливан ва Қирғизистонга қарши кўп ўйинлар ўтказганмиз. Саудия Арабистони терма жамоаси Осиё чемпионатига илк бор чиқди. Бу жамоа иштирокидаги битта ўйинда ҳакамлик қилгандим. Арабларнинг маҳаллий футзалчилари у қадар кучли эмас. Лекин кўп араб жамоалари ҳозирда чет элик ўйинчиларни терма жамоаларига жалб этиш орқали кучайишмоқда. Асосан бразилияликлар маҳаллийлаштирилмоқда", - дейди ФИФА ҳаками Шуҳрат Пўлатов.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика