Latest news

22:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Футзалда ҳам автогол инобатга олинади" News

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Футзалда ҳам автогол инобатга олинади"

Футзал бўйича Вьетнамда давом этаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиздан ташқари, футзал рефериси, ФИФА тоифасидаги ҳакам Шуҳрат Пўлатов ҳам иштирок этмоқда.
Қитъа биринчилигида гуруҳ баҳслари ўз якунига етгач, ҳакамимиздан айрим саволларга жавоб олдик.

- Осиё чемпионатида автоголлар ҳисобга олинмоқда, Ўзбекистон чемпионатида нима учун автогол инобатга олинмайди?
- Футзалда ҳам, ҳудди катта футболда бўлгани каби автоголлар ҳар доим инобатга олинади. Ички чемпионатимизда автогол ҳисобланмаслиги бу қайсидир маънода ички муаммо деса ҳам бўлади. Бизда аввалдан шундай, ҳозирча бу борада аниқ фикрга келинмаган.

- Автоголни инобатга олинмаслиги ҳақида Ўзбекистон чемпионати регламентида ёзилганми?
- Йўқ, бу ҳақда ҳеч нарса ёзилмаган.

- Футзал қоидаларида бу ҳақда нима дейилган?
- Футзал қоидаларида автогол ҳамиша инобатга олинади деб ёзилган.

- Вьетнамдаги мусобақада ҳакамлар учун яратиб берилган шароитлар қай даражада?
- Бу ерга келган ҳакамлар учун барча шароитлар яратиб берилган, ҳаммаси профессионал даражада деб айта оламан.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика