Latest news

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  34 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Футзал. Рустам Толибжонов: "Чемпионат иштирокчилари 18 миллион сўм бадал тўлашади" News

Футзал. Рустам Толибжонов: "Чемпионат иштирокчилари 18 миллион сўм бадал тўлашади"

Эртага расман 2014 - 2015 йилги футзал мавсумига старт берилади. Янги мавсум олдидан айрим саволларимизга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси ижрочи директори Рустам Толибжоновни суҳбатга чорладик.
- Янги мавсум учун регламент тасдиқландими?
- Ҳа, янги регламент тасдиқланди, бу ўтган йилгидан катта фарқ қилмайди. XIX миллий чемпионатимизнинг аввалгисидан фарқи, жамоаларнинг номида. "Турон-С" ҳамда "Строитель Зарафшон" бу йил чемпионатимизни тарк этишган бўлса, уларнинг ўрнида янги тузилган иккита жамоа - Олмалиқнинг "Олмалиқ" ва Қаршининг "Насаф" клублари чемпионатда иштирок этишади. Жами бўлиб XIX миллий чемпионатда 10та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳозирга келиб иштирокчиларнинг барчаси заявкаларни топшириб бўлган, 30 кишини заявка қилиш мумкин, шундан ўйин қайдномасига 14 киши киритилади.

Бу йилги мавсумдан бошлаб 1995 йилда туғилган ва ундан кичик ўйинчилар ёш футзалчилар деб ҳисобланади, агар клуб берган заявкада ёш ўйинчилар бўлса, ўйин қайдномасида камида иккита ёш ўйинчи бўлиши шарт.

- Клублар бадал пулларини тўлашдими ва бадал пули қанчани ташкил этади?
- XIX миллий чемпионатимизда қатнашувчи 10 жамоанинг барчаси бадал пулларини тўлаб бўлди. Бадалнинг миқдорига келадиган бўлсак, чемпионатда иштирок учун 18 миллион сўм, Ўзбекистон кубогида қатнашиш учун 2 миллион сўм тўлашади.

- Терма жамоа учун кейинги режалар тузиб олинганми?
- Тошкентда бўлиб ўтадиган биринчи тур беллашувларини ўтказиб олганимиздан сўнг, режага кўра терма жамоа 3 ноябрдан Тошкентда йиғин бошлайди. Ҳозирга келиб терма жамоага 20 нафар футзалчи чақирилган, шулардан 15 нафари БАА терма жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинларига олиб кетилади (БАА билан 13-14 ноябрда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилади).

- Мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлмадими?
- Ҳозирча йўқ. Баҳодир Аҳмедов бош мураббий бўлса, Николай Одушев ёрдамчи мураббий.

- Декабрга мўлжалланаётган турнир ҳақида нима дея оласиз?
- Декабрь ойида Тошкентда халқаро турнир ўтказамиз. Унда тўртта терма жамоа қатнашади. Ҳозирча Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон ҳамда Озарбайжон терма жамоаларининг турнирда иштирок этиши маълум бўлиб улгурди. Тўртинчи иштирокчининг номи эса яқин кунларда маълум бўлади. Агар таклифимизга ижобий жавоб олсак, бу Беларусь терма жамоаси бўлиши мумкин.
Турнир 1-3 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Иштирокчилар бир кун олдин келиб машғулот ўтказишади.

- Турнирда қатнашадиган терма жамоаларнинг харажатларини ким кўтаради?
- Тошкентга етиб келиш учун авиачипталар ўз ҳисобларидан, қолган барча харажатлар бизнинг, яъни Ўзбекистон футбол федерацияси ва Ўзбекистон футзал ассоциацияси ҳисобидан. Буни ичига меҳмонларни кутиб олиш, уларни транспорт билан таъминлаш, меҳмонхона ва машғулот ўтказиш учун спорт зал билан таъминлаш кабилар киради.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика