Latest news

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  7 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  22 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтни таслим этди, ярим финалдаги рақибимиз - Япония News

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтни таслим этди, ярим финалдаги рақибимиз - Япония

Футзал бўйича Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қувайтга ҳамда Ўзбекистон ўртасидаи баҳс якунланди.

Осиё чемпионати. Чорак финал

ЎЗБЕКИСТОН - ҚУВАЙТ 3:0

Голлар: Анасхон Раҳматов (Д.Раҳматов) 14, Даврон Чориев (И.Ҳамроев) 21, Ҳусниддин Нишонов 34.

Ўзбекистон (биринчи бешлик):  Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев

Захира: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Машраб Адилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Шахрам Фаҳриддинов, Давлат Ибрагимов

Кувайт: 1. Муҳаммад Алҳуазим, 2.Ҳамад Ҳаят, 6.Абдулраҳмон Алвади, 7.Абдулраҳмон Алтаваил, 14. Салоҳ Алфадҳел.

Захира: 2. Холид Абдуллоҳ, 3. Юсуф Алҳалифа, 4. Аҳмад Алфорси, 8. Нажиб Али, 9. Абдулраҳмон Алмосабеҳи, 10. Абдуелтеиф Алабаси, 12. Ҳамад Алавадҳи, 13. Али Алсаиф.


Рақиб жамоа ўйин тугашини кутиб ўтирмади ва жамоамиз вакилларини ғалаба билан табриклаб қўйишди.

40. Жамоамиз бугунги баҳсни ўта ишончли ўйнади. Кейинги босқичдаги рақибимиз Япония бўлади.

37. Ярим финалга чиқишимизга 3 дақиқадан кўпроқ вақт қолди.

34. ГОООЛ! 3:0! Кўпчилик бўлиб ҳужум қилаётган мезбонлар тўпни олдиришди ва жамоамиз тезкор қарши ҳужум бошлади. Рақиб посбони дарвозасига қайта олмади, дарвозани беркитган ўйинчи эса Нишоновнинг зарбасини қайтаришга ожизлик қилди.

32. Нишонов узоқ масофаданчап оёқда кучли зарба берди, бироз ноаниқ.

30. Ўйин шундай давом этаверса вакилларимиз тез орада учинчи голни ҳам уришади.

29. Кувайтнинг кўпчилик бўлиб олдинга ўтиши ҳам фойда бермаяпти. Бу турнирда бизга фақат Эрон жиддий муаммо туғдириши мумкин экан.

27. Элибоееев! Рақиб дарвозабонсиз ўйнаётган бир пайтда вакилларимиз тўпни олиб қўйишди. Элибоев тўпни олиши билан дарвозаг азарба берди, бироз аниқлик етишмади.

24. ТЎЛҚИНООВ! Элбекнинг бурчакка яқин жойдан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади, акс холда ҳисоб 3:0 бўларди.

22. Кутилмаганда кувайтлик футзалчининг мазаси қочиб қолди. Такрорий лавҳаларда унга вакилимиз нозик тегиб қўйгани кўринди. Мезбонларнинг жарима зарбасини терма жамоамиз вакиллари бутун жамоа бўлиб қайтаришди.

21. Иккинчи бўлим бошланди ва ГОООЛ! ЧОРИЕЕЕВ! Даврон Чориев жамоадоши билан девор услубида ўйнаб, тўпни қайтариб олди ва рақиб дарвозасининг узоқ бурчагига кучли ҳамда аниқ зарба бериб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

- Биз қайтдик ва бир неча сониялардан сўнг Ўзбекистон ҳамда Кувайт терма жамоалари ўртасидаги футзал бўйича Осиё Кубоги чорак финал баҳсининг иккинчи бўлими бошланади.

ТАНАФФУС! 1:0

20. Чориев яна бир бор тўпни дарвозабон устидан ташлади, аммо сўнгги паллада посбон тўпни қўли билан уриб юборди.

20. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси. Тўп бизникиларда.

18. Кувайт ўйновчи дарвозабон билан ҳаракатланяпти, ҳозирча  рақиб фақат узоқдан бериладиган зарбаларга кучи етмоқда.

16. Чориев Кувайт дарвозабонини алдаб ўтди ва зарба берди, афсуски тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

15. Дарвон Чориев тўпни олиб қўйди ва тезкор қарши ҳужумни бошлаб берди, аммо вакилларимиз унга бироз кечикишди.

14. ЧОРИЕЕЕВ! Дарвоннинг марказдан берган зарбасини Кувайт посбони қийинчилик билан қайтарди.

14. ГООООЛ! Бурчакдан ҳаволатиб узатилган тўпни Анасхон Рахматов дарвозага кучли зарба билан жойлаб қўйди!

11. Ропиев рақиб дарвозабони узатган тўпни илиб кетишига оз қолди.

10. Ропиев кутилмаганда ҳаводан келаётган тўпга ноодатий тарзда тегди ва тўп дарвозабонимизга кетди, Элибоев ўзини йўқотмади ва тезда хавфни узоқлаштирди.

10. Тайм аут, Кувайт терма жамоаси устози 1 дақиқалик танаффус олди.

7. Жарима зарбаси, рақиб футзаличимизга нисбатан хавфли ўйнагани учун хуштак чалинди.

6. Жамоамизнинг навбатдаги ҳужумига бироз омад етишмади.

2. Навбатдаги зарбааа! Нишоновнинг бу сафарги зарбаси аввалгисиданда хавфли чиқди. Тўп тўсинга тегиб қайтди.

2. Зарбааа! Нишонов бурчакка яқин ҳудудда тўпни дарвозабон устун ошириб, гол уришга ҳаракат қилди, афсуски зарба ноаниқ бўлди.

1. Футзалчимиз жароҳат олди, терма жамоамиз шифокори унга тиббий ёрдам кўрсатяпти.

1. Ярим финал учун баҳс бошланди. Бизникилар оқ, Кувайт кўк рангли либосда ҳаракат қилишади.

- Рустам Умаров жамоа сардори сифатида қуръада иштирок этиб,тўп ва дарвозани рақиб билан бўлишиб олишди.

- Ассалому алайкум ҳурматли футзал ва футбол мухлислари. Бугун терма жамоамиз Қувайтда ўтаётган футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финалида мезбон мамлакат вакилларига қарши майдонга чиқишади. 

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика