Latest news

20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  1 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  0 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  12

Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашида иштирок этиш учун Эронга боради News

Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашида иштирок этиш учун Эронга боради

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Эронга боради.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз саралашда Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг “А” гуруҳидан жой олган. Гуруҳда вакилларимизга Қирғизистон, Туркманистон ва Непал рақиблик қилади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритишади.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидаги саралаш беллашувлари Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтади. "A" ва "B" гуруҳи жамоалари Осиё чемпионатига кимлар боришини айнан Табризда билиб олишади. Форслар юрти мезбонлик қиладиган саралаш ўйинлари 15-17 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигида Тошкентда йиғин ўтказмоқда ва бўлажак беллашувларга тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Эронга 13 октябрь куни Истанбул орқали учиб кетади.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика