Latest news

05:35Роналдунинг мақтовига сазовор бўлган, уруш туфайли жамоасини ўзгартирган ва "Пахтакор"ни ОЧЛнинг кейинги босқичига олиб чиққан Брайан Риаскос билан яқиндан танишамиз  0 03:00ЕЧЛ. "Брюгге", "Бавария" ва "Бенфика" кейинги босқичга йўл олди. "Аталанта", "Селтик" ва "Монако" эса мусобақани тарк этди  35 00:41ЕЧЛ. "Фейеноорд" Италияда дуранг ўйнаб кейинги босқичга йўл олди, "Милан" мусобақани тарк этди  46 00:17"Борнмут" устози "Реал"га йўл олиши мумкин?!  5 23:38"Манчестер Сити" Мадридга 22 футболчи билан йўл олди, улар орасида Ҳусанов ҳам бор  32 23:09Расман: "Пахтакор"нинг Элит ОЧЛ 1/8 финалидаги рақиби — "Ал Ҳилол"  36 22:57Ўртоқлик ўйини. ОКМК бугунги иккинчи ўйинида Қозоғистон жамоаси билан дуранг ўйнади  4 22:27Фирмино АПЛга қайтиши мумкин  3 21:20"Динамо"ни тарк этган Абубакр Мўйдинов фаолиятини Европа клубида давом эттиради  6 21:03Вальверде "Ман Сити" билан ўйин ҳақида: "Реал" ушбу кечани мухлислар учун унитилмас қилишга ҳаракат қилади"  17 20:37Назорат ўйини. "Бухоро" Грузия жамоаси билан дуранг ўйнади  7 20:19"Арсенал" ва "Челси" Бундеслигадаги футболчига қизиқиб қолган  2 19:50"Барселона" Левандовскига 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда  11 19:24Ўртоқлик ўйини. ОКМК Украина жамоасидан минимал ҳисобда устун келди  2 18:58"Атлетико" етакчиси жароҳат туфайли бир ярим ойни ўтказиб юборади  9

Футзал: Ўзбекистон муддатидан олдин Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди News

Футзал: Ўзбекистон муддатидан олдин Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳслари 2-турида Тожикистон терма жамоаси устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва келаси йили Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
6 ноябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушган Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси учрашувда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўйинни 9-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда Нодир Элибоевнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини Тожикистон терма жамоаси ҳимоячиси ўз дарвозасига тўғирлаб қўйди - 1:0. Аввалги учрашувда 5та гол муаллифига айланган Дилшод Рахматов эса, ўйиннинг 20-дақиқасида яна бир бор ўз индивидуал маҳоратини намойиш этиб, тожикистонлик дарвозабонни ортди қолдирди ва дарвозани ишғол қилди. Шу тариқда Ўзбекистон терма жамоаси танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида эса, «Ўзбекистон» спорт мажмуасига йиғилган мухлислар бирданига 3та гол кўришга муваффақ бўлишди. Аввалига Дилшод Ирсалиев ва Артур Юнусовлар Тожикистон дарвозасини ишғол этишган бўлсалар, шу дақиқанинг ўзида тожикистонлик футзалчилар ҳам гол уришга муваффақ бўлишди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида Нодир Элибоев яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни 5:1 кўринишга олиб келди. Ушбу голдан сўнг учрашув ғолиби масаласи деярли аниқ бўлиб улгургандек кўринсада, Тожикистон терма жамоаси футзалчилари кетма-кет иккита гол киритиб ҳисобни қисқартиришди. Ўйин тугашига бир дақиқа қолганда эса, тожикистонликлар тўпурари Ҳуршид Маҳмудов бўш қолган дарвоазани ишғол этиб ҳисобни 5:4 бўлишини таъминлади. Бу вазиятда Баҳодир Аҳмедов дарвозабон ўрнига бешинчи ўйинчини майдонга туширган эди.

Ўйиннинг қолган қисмида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва учрашув 5:4 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди. Шу тариқа, Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси келаси йили Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди. Қолган икки йўлланма эса, 7 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтадиган сўнгги тур учрашувларидан сўнг маълум бўлади.

Куннинг иккинчи ўйинида эса Қирғизистон ва Туркманистон футзалчилари ўзаро майдонга тушишди. Жуда қизиқарли ва курашларга бой учрашувда дуранг натижа қайд этилди - 2:2. Ўйиннинг биринчи бўлимида 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Қирғизистон терма жамоаси иккинчи бўлимда туркманистонлик рақибларига ташаббусни бой бериб қўйди ва бунинг натижасида ўз дарвозасидан икки тўп ўтказиб юборди. Ўйин эса шу ҳисоб билан якунига етди.

Футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш сўнгги тур учрашувлари 7 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади. Куннинг биринчи ярмида, соат 16:00да Тожикистон ҳамда Туркманистон терма жамоалари майдонга тушишса, соат 19:00да Ўзбекистон Қирғизистон билан ўзаро баҳслашади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 2-тур учрашувлари
6 ноябрь, сешанба
ҚИРҒИЗИСТОН – ТУРКМАНИСТОН 2:2 (2:0)
Голлар:
Уланбек Батази уулу (6), Мирланбек Абдукадиров (20) - Ватан Атаев (25), Режепов (30).
Огоҳлантиришлар: Уланбек (8), Эмиль Канетов (25).
ҚИРҒИЗИСТОН:
Дарвозабонлар:
Николай, Юрий, Омон.
Ўйинчилар: Мирланбек, Руслан Ермеков, Рустам Ермеков, Уланбек, Иляс, Дилшод Қодиров, Сотиболди, Мақсадбек, Эмиль Канетов, Михаил Сундеев, Нуржан Жетибаев.
ТУРКМАНИСТОН:
Дарвозабонлар:
Йениш Аширов, Байрамов.
Ўйинчилар: Аннаев, Муродов, Ватан Атаев, Гурбангули Аширов, Шатлик Атаев, Аҳмедов, Сейдиев, Аннагулиев, Кўниров, Аҳмед Кервенов.
Бош ҳакам: Али Ризо Суҳробий-Болсиний (Эрон).

ЎЗБЕКИСТОН – ТОЖИКИСТОН 5:4 (2:0)
Голлар:
Самад Шоҳзуҳуров (9, автогол), Дилшод Раҳматов (20), Дилшод Ирсалиев (22), Артур Юнусов (22), Нодир Элибоев (29) - Шерзод Жумаев (22), Алишер Ўлмасов (33), Хуршид Маҳмудов (35, 39)
ЎЗБЕКИСТОН:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Клим Тюгаев.
Ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Артур Юнусов, Мақсуд Файзуллаев, Андрей Шлёма, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Жамолиддин Шарипов, Даврон Чориев, Константин Свиридов, Жавлон Аноров.
ТОЖИКИСТОН:
Дарвозабонлар: Мирали Шарипов, Муродулло Алиқулов, Шуҳрат Бибудов.
Ўйинчилар: Мансур Мамедбобоев, Хуршед Маҳмудов, Шерзод Жумаев, Алишер Ўлмасов, Орзу Додхудоев, Беҳруз Абдуалимов, Самад Шоҳзуҳуров, Далер Оқназаров, Акбар Муҳамедов, Шаҳром Шодиев.
Бош ҳакам: Ҳусаин Маҳмуд (Эрон).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика