Latest news

16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  0 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  3 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  13 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1

Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам БААни мағлуб этди News

Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам БААни мағлуб этди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун БАА терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бугунги ўйинда иккала жамоа ҳам эҳтиёткорона ўйин услубини қўллади. Биринчи ўйиндан фарқли равишда бугун терма жамоамиз асосий дарвозабони Рустам Умаров заҳирада қолди.

Ёш ва умидли дарвозабон, "Дўстлик-AIN" жамоаси аъзоси Акмал Хазратқулов асосий таркибда майдонга тушди.



Биринчи бўлимда футзалчиларимиз рақиб дарвозасига йўл топиш учун ҳар қанча урунишмасин гол уришнинг имкони бўлмади.

Иккинчи бўлимда мухлислар учта гол кўришди ва барча голлар БАА дарвозасига урилди.
Бу бўлимда дарвозамизни Рустам Умаров қўриқлади ва ўз вазифасини аъло даражада бажарди.

Иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасида футзалчиларимиз мақсадларига эришишди. Терма жамоамизнинг ёш аъзоси Даврон Абдураҳмонов уч рақибни доғда қолдирган ҳолда тўпни қулай вазиятга чиққан Дилшод Ирсалиевга етказиб берди, Ирсалиев эса ўзининг моҳир футзалчи эканлигини яна бир бор исботлади. Тўпни ўнг оёқда қабул қилиб олиб рақибни чалғитди ва чап оёқда зарба берди – 0:1.

12-дақиқада эса ҳисоб 0:2 га ўзгарди.  Даврон Чориев бирга бир вазиятга чиқиб бораётганида рақиб ўйинчиси уни чалиб йиқитди.  Дарвозага чамаси 10 метрлардан жарима тўпи белгиланди ва шу заҳоти Баҳодир Аҳмедов зарба бергани Константин Свиридов ва Дилшод Ирсалиевларни туширди.



Амирликлар Костядан кучли зарбани кутаётган бир пайтда, Свиридов тўпга югуриб келиб кутилмаганда Дилшод Ирсалиевга оширди, Дилшод эса совуққонлик билан бир зарбада рақиб дарвозасининг яқин бурчагига тўпни жойлаб қўйди – 0:2.

Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида жамоамизда 5та фол қайд этилган эди ва кийинги жарима футзалчилар тилида “дабл пенальти”ни англатар эди. Шундай бўлди ҳам. Бироқ арабларнинг зарбаси ва ўта ноаниқ ҳисоб ўзгармади.

Амирликлар 17-дақиқада икки марта кетма-кет ўйин қоидасини бузишди, уларда ҳам олтинчи фол ва дабл пенальти, футзал қоидалари бўйича пенальти тепаётган жамоада танлаш ҳуқуқи бор: хоҳласа 10 метрдан пенальти, хоҳласа ўйин қоидаси бузилган жойдан тўғри дарвозага зарба беради.
Артур Юнусов чамаси 6 метрлардан зарба берди. Рақиб дарвозабони гол қандай урилганини томоша ҳам қила олмади ҳисоб - 0:3.



Ўйин тугашига бир дақиқа қолганида дарвозамизга яна дабл пенальти белгиланди ва Рустам Умаров маҳорат кўрсатди.
Шу билан футзал терма жамоамиз Амирликлардаги йиғини доирасидаги иккала ўйинда ҳам мезбонлар устидан ғалабага эришди!

БАА - Ўзбекистон 0:3
Голлар
: Д.Ирсалиев 2та, А.Юнусов,
Ўзбекистон:
Дарвозабонлар
: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов
Ўйинчилар: Артур Юнусов, Даврон Чориев, Андрей Шлема, Даврон Абдураҳмонов, Элдор Ҳошимов, Шаҳзод Бўриев, Константин Свиридов, Дилшод Ирсалиев, Тимур Садиров, Суннат Куралов, Искандар Халматжонов, Сарвар Шоаҳмедов, Алан Аминов.

Абдураҳмон Фозилов  Дубай шаҳридан махсус
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика