Latest news

20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф". Бошланғич таркиблар аниқ!  15 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  2 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  4 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  15 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  11 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1

Футзал. Ўзбекистон – Афғонистон термалари эртага қайси рангли либосларда ўйнаши маълум бўлди News

Футзал. Ўзбекистон – Афғонистон термалари эртага қайси рангли либосларда ўйнаши маълум бўлди

Хабарингиз бор, 23-25 октябрь кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, терма жамоамизга гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон рақиблик қилади. 

Бугун, 22 октябрь куни саралаш баҳслари олдидан жамоалар расмийлари, мусобақа ташкилотчилари, учрашувларда комиссар ва назоратчи сифатида фаолият олиб борувчи масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда саралаш доирасидан ўрин олган учрашувлар ташкилий масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, жамоаларнинг учрашувларни қандай либосларда ўтказиши масаласига аниқлик киритилди.

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк учрашувини эртага, 23 октябрь куни Афғонистонга қарши ўтказади. Мазкур учрашувни вакилларимиз оқ рангдаги спорт формаларида ўтказишади. Рақиб эса қизил рангли либос кияди. 

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон – Афғонистон учрашуви эртага маҳаллий вақт билан соат 15:30да, Тошкент вақти билан эса 17:00да старт олади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика