Latest news

10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  8 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  23 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  0 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  2 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  84 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  9 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2

Футзал. Осиё кубоги саралашидаги рақибларимиз ҳақида News

Футзал. Осиё кубоги саралашидаги рақибларимиз ҳақида

Бугун 2024 йилги Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.

Саралаш босқичида 31 та терма жамоа иштирок этади. Саватчаларга тақсимлашда 2022 йилги Осиё кубогидаги натижаларга асосланилган.

2024 йилда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё кубогининг финал босқичига жами 16 та терма жамоа йўлланмани қўлга киритади, яъни саралаш босқичида гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри Осиё кубоги иштирокчисига айланса, саккиз гуруҳдан энг яхши натижани қўлга киритган 7 та терма жамоа ҳам ҳал қилувчи босқич йўлланмасига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи 2023 йилнинг 2–13 октябрь кунлари ўтказилади. Ўзбекистон жойлашадиган гуруҳ учрашувлари юртимизда бўлиб ўтади.

Агарда саралаш босқичи бошланишидан аввал 2024 йилги турнир мезбони аниқланмаса, барча гуруҳда иккинчи ўрин соҳиблари финал босқичи иштирокчисига айланади.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "G" гуруҳида Ироқ, Малайзия ва Камбоджага қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар

Ўзбекистон — Камбоджа (7 октябр)

Малайзия — Ўзбекистон (9 октябр)

Ўзбекистон — Ироқ (11 октябр)

Рақиблар ҳақида нималарни билишимиз лозим?

Камбоджа


ФИФА рейтингида 109-ўринда бораётган Камбоджа гуруҳ аутсайдери ҳисобланади. Улар Осиё кубогида атиги бир маротаба иштирок этишган ва 2004 йилги Макао оролларидаги турнирда гуруҳ босқичидаёқ ўз иштирокини якунлаган.

Шунингдек, терма жамоа жанубий-шарқий осиё мамлакатлари ўртасида ўтказиладиган AFF Futsal Championship'да қатнашиб келади. Таиланд учун аталадиган ушбу турнирда Камбоджанинг энг яхши натижаси 4-ўрин саналади.

Жамоа таркибида легионерлар йўқ (ўтган мусобақадаги таркибга асосан). Футболчилар маҳаллий чемпионатда тўп тепишади.


Малайзия

Малайзия ФИФА рейтингида 67-поғонани эгаллаб турибди. Терма жамоа сўнгги икки Осиё кубогида саралаш босқичидан ўта олмаган. Шунга қарамасдан, Малайзия қитъанинг асосий турнирида кўп маротаба иштирок этган, бироқ плей-офф босқичига чиқиш бахтига муяссар бўлмаган.

Бундан ташқари, жанубий-шарқий Осиё мамлакати 1996 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган, аммо гуруҳ босқичидаёқ мундиал билан хайрлашган.

Малайзия Океания футбол конфедерацияси чемпионатида ҳам иштирок этиб келади. Бўлажак рақибимиз 2014 йил ушбу мусобақада зафар қучган.

AFF Futsal Championship'да эса 5 марта финалга қадар етиб борган.

Малайзия таркиби ҳам ўзгаришлардан ҳоли бўлса, маҳаллий чемпионат футболчиларидан иборат. 

Жамоа Ўзбекистон билан 9 маротаба куч синашган ва барчасида мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати: 15-64.


Ироқ


ФИФА рейтингида 41-ўринни эгаллаб турган ироқликлар саралашдаги асосий рақибимиз саналади. Муҳаммад Нозимшаъри шогирдлари 2022 йилги қитъа мусобақасида гуруҳ босқичидаёқ иштирокини якунлаганди. Терманинг энг яхши натижаси 4-ўрин ҳисобланади, 2018 йилги турнирнинг 3-ўрин учун баҳсида ироқликлар айнан Ўзбекистон терма жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйган. 

Ироқ - Ўзбекистон 4:4 (1:2 пен.)

Голлар: Чориев 3, Юнусов 26, 39, Ҳамроев 28.

Ўзбекистон (асосий таркиб): 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.

Захирадагилар: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов

Ўтган йили ҳам жамоалар ўртасида Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Дастлабки беллашувда ҳамюртларимиз 5:4 ҳисобида зафар қучган бўлса, кейинги баҳсда Ироқ 2:0 ҳисобида устун келган.

Ироқликлар Араб мамалакатлари ўртасида ўтказиладиган чемпионатда ҳам мунтазам иштирок этиб келади. Ўтган йилги турнирда улар финалга қадар етиб борган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика