Latest news

09:55Жаҳон чемпиони Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 09:26"Реал Мадрид"нинг яна бир асосий таркиб футболчиси ФИФА кунларида жароҳат олди  1 09:10Миллатлар лигаси. Португалия - Хорватия, Роналду терма жамоа сафидаги 131-голини урди  2 08:58Дахшатли нархлар. "Барселона" мухлисларга футболкаларни тарихдаги энг қиммат нархларда сотмоқда   2 08:30ЖЧ саралаши. Аргентина - Чили, Аргентина ўз уйида йирик ғалаба қозонди, Ди Мария терма жамоа билан хайрлашди  3 08:26Машариповнинг голи, Юсуповнинг қаҳрамонлиги. Ўзбекистон - КХДР учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 07:59Роналду: "Португалиянинг Евро-2016даги ғалабаси жаҳон чемпионатидаги ғалабага тенг"  22 07:28Миллат қаҳрамонлари! ФИФАнинг энг кучсиз жамоаси тарихида илк бор расмий учрашувида ғалаба қозонди  6 01:47Миллатлар лигаси. Роналду 900-голини урган ўйинда Португалиядан ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:10Сенсация! Манчинининг Саудияси Индонезияни мағлуб қила олмади  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Ўйинимиздан кўнглим тўлмади, бундан яхшироқ ўйнай оламиз"  4 00:36Бу даҳшат! Роналду фаолиятидаги 900-голини урди  11 00:22Ўзбекистон термасида Сречко Катанец қўл остида илк марта шундай ҳолат кузатилди  12 00:05Шерзод Насруллаев: "Майдоннинг ҳолати яхши эмаслиги бугунги ўйинга таъсир қилди"  18 23:40Элдор Шомуродов: "Ҳар бир учрашувда фақатгина уч очко учун ўйнаймиз"  10

Футзал: Осиё чемпионати саралаш баҳсларига аккредитация жараёни бошланди News

Футзал: Осиё чемпионати саралаш баҳсларига аккредитация жараёни бошланди

5-7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё Чемпионати Марказий Осиё минтақаси саралаш баҳслари учун

ОАВ ҳодимларини аккредитациядан ўтказиш жараёни 25 октябрь куни бошланади.

Осиё чемпионати саралаш баҳсларига аккредитациядан ўтишни истаган ОАВ ҳодимлари 2 ноябрь кунигача аккредитация заявкасини ЎФФ матбуот хизмати электрон почтасига ([email protected]) жўнатишлари керак.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган футзал бўйича ОЧ саралаш «А» гуруҳи ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Саралаш ўйинлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилги Осиё чемпионати баҳслари БАА мамлакатида ўтказилган ва унда Япония терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган эди. Ўзбекистон терма жамоаси БААдаги мусобақада чорак финал босқичида ўйнаган эди.

Қуйида 5-7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган саралаш ўйинлари тақвими келтирилган.

ОЧ саралаш (Марказий Осиё минтақаси)
«А» гуруҳи.
5 ноябрь

16:00. Кирғизстон – Тожикистон
18:00. Ўзбекистон – Туркменистон

6 ноябрь
16:00. Туркманистон – Қирғизистон
18:00. Тожикистон – Ўзбекистон

7 ноябрь
16:00. Тожикистон – Туркманистон
18:00. Ўзбекистон – Қирғизстон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика