Latest news

11:27Зоран Марушич: "Чемпионлик ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарса қиламиз"  0 11:22Ана бўлмасам! Холанд қониқарсиз натижалар туфайли "Ман Сити"дан кетмоқчи  1 10:51«Интер Майами» сафига яна бир юлдуз футболчи қўшилиши мумкин  1 10:24МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 09:52Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  5 09:522024/25 йилги Чемпионлар лигаси финали учун чипталар нархи эълон қилинди  1 09:23«Рома» Клаудио Раньерининг ўрнига иккита номзоддан бирини танлайди  7 08:55Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  33 08:27Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  3 07:58Шомуродов ТОП-3га кириб олди  11 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-турга старт берилади  0 06:18АПЛ. "Ньюкасл" йирик ғалабага эришди ва "Сити"ни бир поғона пастга туширди  3 06:07А Серия. "Наполи" "Интер"га максимал яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди  0 05:56Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига ўтиши эҳтимоли пасайиб бормоқда  0 22:46Компани ЧЛ 1/4 финали ҳақида: "Интер" — Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга муаммо яратишга ҳаракат қиламиз"  4

Футзал. Осиё чемпионати қуръасига бағишланган матбуот анжумани News

Футзал. Осиё чемпионати қуръасига бағишланган матбуот анжумани

Бугун Осиё чемпионатига қуръа ташлаш жараёнидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

"Биринчи навбатда Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Мусобақа Ўзбекистонда ўтишидан мамнунман. Ишонаманки Осиё чемпионати юқори савияда ташкил этилади. Осиёнинг кучли 5та жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олишига тилакдошман", - дейди Саудия Арабистони футзал терма жамоаси вакили жаноб Салоҳ.

"Барча ташкилотчиларга раҳмат айтман. Қатарнинг жуда қийин гуруҳга тушди. Биз кимга қарши ўйнашимиздан қатъи назар кейинги босқичга чиқишга уринамиз. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб борамиз", - дейди Қатар футзал терма жамоаси вакили жаноб Абдуллоҳ.

"Осиё чемпионатида кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ўзбекистон ҳам ўз уйидаги чемпионатга максимал тарзда тайёргарлик кўриб бормоқда. Гуруҳда барча жамоаларнинг имконияти бир хил. Ўзбекистон терма жамоаси олдига Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Январь ойида Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида музокаралар олиб борилмоқда", - дейди Жаҳонгир Раҳматуллаев. 

- Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Агар Қатар бу ўйинларда ютқазиб қўйса мусобақадан олдин руҳий босим бўлмайдими?

- Бу ўйин анча олдин режалаштирилганди. Биз кучли рақиб билан ўйинда ўзимизнинг кучли ва кучсиз томонларимизни кўриб оламиз. Ўзимизнинг тайёргарлигимиз қай даражада эканини билиб олмоқчимиз.

- Февраль ойида Тошкентда жуда совуқ бўлади. Бу араб жамоаларига таъсир қилмайдими?

- Йўқ. Футзал залда ўйналади. Шу боис муаммо бўлмайди. Бизнинг жамоадаги бир қатор футболчилар умрида қорни кўрмаган. Айнан Тошкентда қорни кўришлари мумкин (кулади).



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика