Latest news

12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  2 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  15 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2

Футзал: Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди News

Футзал: Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2 сентябрь куни футзал бўйича Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг финал босқичи 2016 йилнинг 9 — 21 февраль кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръа натижалари қуйидагича бўлди.

Ғарбий Осиё минтақаси (иккита гуруҳга ажратилди, ҳар бир гуруҳдан иккита жамоа финал босқичига чиқади)

"А" гуруҳи: Ливан, Саудия Арабистони, Бахрайн, Иордания
"B" гуруҳи: Ироқ, Қатар, БАА

Ушбу минтақа жамоалари ўртасидаги ўйинлар 1—3 октябр кунлари Малайзияда ўтказилади.

Марказий Осий минтақаси (иккита жамоа финал босқичига чиқади)

Бу минтақадан саралаш босқичида иштирок этадиган жамоалар сони 4та бўлгани сабаб улар учун қуръа ўтказилмади.

"А" гуруҳи: Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон

Бу минтақа жамоалари ўйинлари 14—16 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Шарқий Осиё минтақаси (иккита жамоа финал босқичига чиқади)

Ушбу минтақадан саралашда иштирок этадиган жамоалар сони 5та бўлгани учун гуруҳ қуръасиз аниқланди.

"А" гуруҳи: Мўғилистон, Хитой Тайпей, (Хитой), Жанубий Корея, Гонгконг.

Бу минтақа жамоалари ўйинлари 14—16 ноябрь кунлари Мўғилистонда бўлиб ўтади.



Япония, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 2014 йили Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида энг яхши натижа кўрсатган жамоалар сифатида тўғридан тўғри финал босқичига йўлланма олди. Ўзбекистон навбатдаги Осиё чемпионати мезбони сифатида ҳам тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлгани учун аввалги чемпионатда тўртинчи яхши натижани қайд этган Қувайт терма жамоаси ҳам финал босқичига саралашсиз йўлланма олди.


Диққат танлов!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика