Latest news

22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  10 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0

Футзал. Олий лига. "Нефтчи" "Строитель-Зарафшон"ни йирик ҳисобда енгди, "Металлург" "Насаф"га мағлуб бўлди News

Футзал. Олий лига. "Нефтчи" "Строитель-Зарафшон"ни йирик ҳисобда енгди, "Металлург" "Насаф"га мағлуб бўлди

Футзал бўйича Тошкент ва Олмалиқ шаҳарларида 7-тур доирасидаги навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўйинларда кетма-кет ғалаба қозонаётган “Динамо” ҳатто чемпионат пешқадами “Ҳуахин-Жиззах” жамоасини ҳам ваҳимага солаётганди. Самарқанд клуби биринчи бўлимда ҳисоб очилмаслигини таъминлаб турганди. Иккинчи бўлимда эса кутилмаганда самарқандликлар Мехрож Худойбердиевнинг автоголи эвазига ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Бундан руҳланган жиззахликлар ўйин якунигача иккита гол уриб, ҳисобни ўз фойдаларига ҳал этишди. 

“Нефтчи” “Строитель-Зарафшон”га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Фарғоналиклар кеча “Динамо”дан мағлуб бўлганди, шунинг учун бугун зарафшонликларга қарши астойдил ҳаракат қилишди ва бунинг уддасидан чиқишди. “Пахтакор” ҳам битта гол фарқи билан “Бунёдкор”дан устун келди. 

Олмалиқда эса кутилмаганда “Насаф” “Металлург”ни мағлубиятга учрата олди. Ваҳоланки бекободликлар учрашувнинг бошидаёқ гол уриб, биринчи бўлимни ўз фойдаларига ушлаб туришганди. Иккинчи бўлимда қаршиликлар ташаббусни ўз қўлларига олишди ва буни ҳисобда ҳам исботлашди. АГМК “Навбаҳор”ни, “Локомотив” эса “Максам-Чирчиқ”ни йирик ҳисобда енгди.

Футзал. Олий лига. 7-тур

Учинчи кун. 5 февраль

Тошкент. “Юнусобод” спорт мажмуаси

ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ – ДИНАМО – 3:0 

Голлар: Даврон Чориев (29), Ҳусниддин Нишонов (38) –  Мехрож Худойбердиев (26-ўз дарв.)


СТРОИТЕЛЬ-ЗАРАФШОН – НЕФТЧИ – 0:4 

Голлар: Достонбек Бобожонов (16, 20, 31), Шуҳратбек Рашидов (30)

ПАХТАКОР – БУНЁДКОР – 4:3 

Голлар: Феруз Фахриддинов (2), Дилшод Ирсалиев (14), Константин Свиридов (20), Муҳаммад Зоиров (28) –  Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (14, 15), Хуршид Нажимов (22)

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси


НАВБАҲОР – АГМК – 1:5 

Голлар: Бурхониддин Содиқов (9-ўз дарв.), Довудхон Садриддинов (36) – Давлат Иброҳимов (17, 28, 40), Абдулла Солихов (19)


НАСАФ – МЕТАЛЛУРГ – 6:4 

Голлар: Мамашариф Халимов (21, 24), Шоҳруҳ Норқулов (22, 23), Ойбек Полвонов (27), Бахтиёр Баратов (36) – Санжар Зиёхонов (2), Исломбек Бийтўраев (31), Фарҳод Қодиров (40), Темур Сайдуллаев (40) 


ЛОКОМОТИВ – МАКСАМ-ЧИРЧИҚ – 8:2 

Голлар: Дилмурод Шавкатов (14), Жамолиддин Шарипов (17), Машраб Одилов (28), Равшан Асқаржонов (29), Акбар Усмонов (34, 35, 38, 40) – Бекзод Жумабоев (15), Аширбек Тўлқинов (31).

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика