Latest news

10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  0 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  7 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  2 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  4 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  10 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  3 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3

Футзал. Нуржан Жетибаев: "Олдимиздаги асосий вазифа оптимал таркибни топиш" News

Футзал. Нуржан Жетибаев: "Олдимиздаги асосий вазифа оптимал таркибни топиш"

12-13 март кунлари Ўзбекистон U-20 ва Қирғизистон U-20 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Ана шу ўйинлардан кейин қўшниларимиз бош мураббийи Нуржан Жетибаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бу икки ўйин мураббийлар шогирдларини яхши тайёрлай олганликларини кўрсатди. Кечаги баҳсдан кейин хатоларни тўғрилашга, стандарт вазиятларни ёпишга уриндик. Лекин, бунинг уддасидан чиқа олмадик. Бизга бугун стандартдан гол уришди. Дуранг - адолатли натижа бўлди. Йигитлардан мамнунман. Тўғри, хатоларимиз ҳали жуда кўп. Олдимизда анча вақт бор ва биз ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

Хатоларнинг кўплиги йигитларнинг ёшлиги билан боғлиқ деб ўйлайман. 19 ёшгача бўлган ўйинчиларга консентрацияни ушлай олиш, тажриба ва ҳотимжамлик етишмайди. Ёш бўлганликлари учун ҳам жуда кўп ҳаракат қилишади ва тез ўйнашади. Бу нарса у қадар ўхшамагани учун "брак"лар кўп бўлди. Мана шундай ўртоқлик ўйинлари орқали камчиликлар йўқолиб боради.

Олдимизда турган дастлабки вазифа оптимал таркибни топиш. Осиё чемпионатига яқин раҳбарлар билан терма жамоа олдига қандай вазифа қўйилиши ҳақида суҳбатлашамиз. Албатта, биз ўз олдимизга доимо юқори мақсадларни қўямиз. Ўйлашимча, сизнинг жамоангиз ҳам тўғри йўлдан кетмоқда. Бизни бу ерга таклиф қилганликлари учун раҳмат айтаман, бу икки ўйиндан кўп нарса олдик", - дейди Нуржан Жетибаев.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика