Latest news

14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  2 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   21 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  12 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  9 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2

Футзал. Нодир Элибоев: "Осиё чемпиони бўлмоқчимиз" News

Футзал. Нодир Элибоев: "Осиё чемпиони бўлмоқчимиз"

Бу йилги Осиё чемпионати аввалгиларидан анча фарқ қилади, бойиси жорий йилги турнирда жаҳон чемпионатига учун 5та йўлланма ажратилган.

Ушбу йирик мусобақага мезбонлик қилиш хуқуқини ОФК Ўзбекистонга тақдим этганининг ўзи биз учун катта омад бўлди. Аввалги жаҳон чемпионати йўлланмасини Ўзбекистон терма жамоаси қўлга кирита олмаганди. Бир қатор терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказган Ўзбекистон футзал терма жамоаси айни дамда Тошкентда Осиё чемпионати учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Биз Ўзбекистон футзал терма жамоаси сафида бир неча йилдан буён ўйнаб келаётган Нодир Элибоев билан учрашиб ундан Осиё чемпионатига тайёргарлик ҳақида интервью олдик.


-  Бу йилги Осиё чемпионатига қай даражада тайёргарлик кўряпсизлар?
-  Тайёргарлик айни авжига чиққан паллада десам ҳам бўлади, кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз, кўпроқ техникага эътибор қаратиляпти. Испаниядан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий, Бразилия давлатидан эса физиотерапевт жалб этилган. Тайёргарлик жараёнида бир қатор хориж терма жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказдик. Мисол учун қитъамизнинг кучли терма жамоаси ҳисобланган Японияга қарши икки марта майдонга тушдик. Илк учрашувда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлдик, жавоб ўйинида (4:4) дуранг натижаси қайд этилди. Европа терма жамоаси билан ҳам иккита ўртоқлик ўйини ўтказдик. Биринчи учрашувда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсак, иккинчи учрашувда эса 5:3 натижасига кўра бизнинг қўлимиз баланд келди. Яна бир қанча терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказдик. Яқин кунларда Қозоғистон ва Вьетнам терма жамоасига қарши иккита навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказамиз.

-  Гуруҳимизга тўхталсак, 2000 йили Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйинда (15:6), 2005 йилда (6:2), 2006 йили ярим финалда (4:2), 2014 йили эса (2:2) ҳисоблари қайд этилган. Ушбу ҳисоблар нимадан далолат беради, Қирғизистон терма жамоаси йилдан йилга ўсиб боряптими?

-  Шу нарсага ҳам эътибор қаратибсизлар, бу ҳисоблар Ўзбекистон терма жамоаси йилдан йилга пасайиб боряптганидан далолат бермайди, балки қитъамиздаги барча терма жамоаларнинг ўсиб бораётганини билдиради. Мисол учун Эрон терма жамоасини оладиган бўлсак, бир неча йил олдин бу терма жамоа рақиблари дарвозасига камида 7-8та гол жойлаб қўяр эди. Ҳозирги кунга келиб эса айрим жамоалар Эрон билан деярли тенгма–тенг кураш олиб боряпти. Тўғри Эрон терма жамоасини кучсиз бўлиб қолди демоқчи эмасман, деярли ҳаммада авлодлар алмашинуви рўй беради. Шу жумладан бизда ҳам. 


- Осиё чемпионати қуръа натижаси биз учун омадли келди дея оласизми?
- Ҳа албатта омадли келди дея оламан. Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтказилишининг ўзи биз учун катта омад, қуръа натижаси эса янада омадли келди. Агар гуруҳда биринчи поғонани банд этадиган бўлсак менимча финалгача Япония ва Эрон терма жамоаларига қарши тўқнаш келмас эканмиз.

- Сизлар учун раҳбарият томонидан олдиларга фақат жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритиш қўйилганми?
- Энг аввало олдимизга қўйилган вазифа бу Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлиш, чунки бу унвонга эга бўлиш учун бир неча йилдан бери меҳнат қилиб ҳаракат қиляпмиз. Худо хоҳласа барча ишларимиз ўнгидан келади ва биз Осиё чемпиони бўлиб жаҳон чемпионатига борамиз.

- Келинг энди гуруҳимиздаги Саудия Арабистони терма жамоасига тўхталсак, ушбу жамоа ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлдингларми?
- Ҳозирча ушбу терма жамоа қандай ўйин намойиш этишади, кимлар ўйнайди ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Ўйлайманки мураббийларимиз улар ҳақида маълумот тўплашяпти. Гуруҳ босқичидаги ўйинимизга қадар мураббийимиз бизни ушбу терма жамоага қарши бемалол тайёрлай олади.


- Шахсий ҳаётингизда қандай янгиликлар бор?
- Шахсий ҳаётим ҳақида гапирадиган бўлсам, банкда ишлаётганимни инобатга олмасак у даражада катта ўзгариш бўлмади, фақат бир ёшга улғайдим.

- Биламизки сиз Қозоғистоннинг “ОзенМунайГаз” жамоасида тўп тепиб қайтдингиз. Сизга  ушбу жамоаданми ёки бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими?

-  Ҳеч қайси жамоалардан таклифлар бўлмади, таклиф бўлса ҳам рад этган бўлардим. Чунки футзалдан ташқари Тошкентда ўзимни шахсий ишим бор, шунинг учун Тошкентдан бошқа ерга кета олмайман.

- Суҳбатимиз сўнггида мухлисларга тилакларингиз.

- Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўсин, юртдошларимиз доимо соғ–саломат бўлишсин. Осиё чемпионатида бизнинг ўйинимизга ташриф буюриб қўлдан келганча қўллаб-қувватлашсин. Энг асосийси омад ҳеч қачон уларни тарк этмасин.  

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика