Latest news

02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  28 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  9 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  11 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2

Футзал. "Нафис" - "Строитель-Зарафшон" учрашувидан сўнг мураббийлар фикри News

Футзал. "Нафис" - "Строитель-Зарафшон" учрашувидан сўнг мураббийлар фикри

Бугун бўлиб ўтган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-тур 2-босқич дастлабки учрашувида "Нафис" - "Строитель-Зарафшон" 1:4 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Искандар Маҳмудов ("Строитель-Зарафшон" жамоаси бош мураббийи): Бугун бизга омад кулиб боқди. Энг асосийси биз мавсумдаги биринчи ғалабамизни қўлга киритдик ва бундан мамнунмиз.  Йигитлар барча кўрсатмаларни яхши бажаришди. Албатта биринчи ўйин ҳар бир жамоага қийинчилик тўғдиради ва шунга қарамай биз мақсадимизга эришдик. Бундан кейинги уч учрашувда ҳам ғалаба қозонсак жадвалда ўрнимизни яхшилаб оламиз

Шуҳрат Ҳусаинов ("Нафис" жамоаси бош мураббийи): Биринчи ўринда мен бизда мағлуб бўлишимизга қарамай қўллаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бугун хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Зарафшон жамоасини эса табриклайман. Жамоамиз деярли барчаси ёшлардан иборат ва биз ҳам биз янги таркибни шакллантирдик. Ҳали кўп ишлашимиз керак эканлигини англадик. Битта жамоа тузиш учун ҳали вақт керак ва кўпроқ майдонга тушишиб амалиётни оширсак мақсадга етамиз.


Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика