Latest news

10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  2 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  8 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  10 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  6 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  116 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  29 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0

Футзал. МФК "Қайрат" "Астана-Қайрат"га айланди News

Футзал. МФК "Қайрат" "Астана-Қайрат"га айланди

2014 йил 29 декабр куни "Самрук-Казин" биносида "Қайрат" футзал клубининг "Астана" Президент профессионал спорт клубига кириши муносабати билан матбуот-анжумани ўтказилди.
"ППСК "Астана" бош директори Владимир Смирнов:
"Астана-Қайрат" футзал клубининг яратилишига "Астана" Президент профессионал спорт клуби" ( "Астана" ППСК) ва Алматанинг "Қайрат" футзал клуби ҳамкорлиги ва 2013 йил 19 ноябрда ўтказилган Меморандум сабаб бўлди. Футзал клуби президенти "Астана-Қайрат" футзал клуби" яратиш йўлида АФК "Қайрат"ни ППСК "Астана" таркибига қўшишди ва мамлакатда футзални оммалаштириш учун уларга ППСК "Астана" ва ТОО "Қайрат 1995" таъсисчи бўлади. Регламентга ва УЕФА қоидаларига кўра, клубнинг уй аренаси Алмата шаҳри бўлиб қолади, чунки ҳудуд ўзгарса жамоа натижалари ва рейтинги йўққа чиқарилади.

Қайрат Оразбеков, "Қайрат" АФК президенти:
Биринчи навбатда ППСК "Астана"га мамлакатимизда профессионал спортга қўшаётган хиссаси учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Агар миллий футзалимиз ва мамлакатимиз об-ҳавосини ҳисобга олсак, футзал Қозоғистондаги биринчи даражали спорт турига айланиши мумкин. ППСК "Астана" билан ҳамкорлигимиз, футзал -  профессионал спорт тури сифатида ривожланишига ёрдам беради. Юртимизда футзалнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар етарли - мамлакатимизда кўплаб мактаб, коллеж ва университитларнинг майдон ва заллари бор. Бу спорт турини ёшлар орасида оммалашиши учун бизда барча имкониятлар бор. Бизнинг ҳамкорлигимиз жуда фойдали лойиҳа. Асосий мақсадимиз - "Қайрат" ва ППСК "Астана" брендлари орқали халқаро спорт даражасига кўтарилиш, муваффақиятларимиз ва номимизни кенг оммада машҳур қилишдир.

"Қайрат" АФК

"Астана-Қайрат" (олдинлари "Қайрат") футзал клуби нафақат миллий, балки Европа футзалининг ҳам байроқдори ҳисобланади. Клубга 1995 йилда асос солинган. Клуб ҳозирги кунда УЕФА рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва сўнгги беш йилликда мунтазам равишда Европа энг кучли жамоалари ТОП-5 лигига кириб келган.

Тинимсиз меҳнат туфайли "Қайрат" футзалда қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларнинг эгаси ҳисобланади.

1999 -  ҚР Кубоги соҳиби
2000 -  ҚР Кубоги соҳиби
2003/04 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2004/05 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2005/06 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2006/07 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2007/08 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2008/09 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби. УЕФА Кубоги бронза медали эгаси
2009/10 - ҚР чемпиони. ҚР Кубоги соҳиби
2010/11 - ҚР чемпиони. УЕФА Кубоги бронза медали эгаси
2011/12 - ҚР чемпиони
2012/13 - УЕФА Кубоги ғолиби, ҚР чемпиони, ҚР Кубоги соҳиби

2013/14 - Еременко Кубоги соҳиби, ҚР чемпиони, ҚР Кубоги соҳиби, ҚР Суперкубоги ғолиби

2014/15 - ҚР Кубоги соҳиби. ҚР Суперкубоги ғолиби
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика