Latest news

00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  30 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  125

Футзал. "Машғулотлардаги ишланмаларимиз ўйинда унутилмоқда" — мураббийларнинг бугунги ўйинлар ҳақидаги фикрлари News

Футзал. "Машғулотлардаги ишланмаларимиз ўйинда унутилмоқда" — мураббийларнинг бугунги ўйинлар ҳақидаги фикрлари

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси 4-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Искандар Маҳмудов ("Строител-Зарафшон" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ниҳоят, шогирдларим мен нима хоҳлаётганимни, нималар ўргатаётганлигимни оз бўлса-да, амалда кўрсата олишди. Майдонда иккита тенг кучли жамоалар ҳаракат қилишди ва ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди.

Аслида учрашувнинг сўнгги дақиқасигача ташаббус ҳам, ҳисоб ҳам бизнинг фойдамизга ишлаётган эди. Лекин беш ўйинчига қарши курашишда йигитларимизга тажриба етишмади. Ваҳоланки, машғулотларда бунинг устида кўп ишлаяпмиз, аммо майдонда ўрганган амаллар унутиляпти. Демак, ҳали кўп ишлашимиз керак экан.

Дилшод Ҳайдарқулов ("Динамо" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Учрашувни оғир бошладик, шунинг эвазига биринчи бўлимда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Таркибимиз ёш йигитлардан ташкил топгани учун бироз тажриба етишмаяпти. Бир неча голли вазиятлар содир этишяпти, лекин улардан фойдалана олишмаяпти. Ҳатто бир гал очиқ дарвозага ҳам гол ура олмадик. Лекин барибир шогирдларим охиригача курашишди, айнан сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириб, бир очко бўлсада қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Айниқса захира дарвозабонимиз Икром Каримов жамоадошларини мағлубиятдан қутқаришда жонбозлик кўрсатди.

Аҳаджон Юсупов ("Локомотив" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бугун машғулотларда нимани ўрганган бўлсак, шогирдларим майдонда шуни кўрсата олишди. Кеча биздан омад юз ўгирган бўлса, бугун кулиб боқди. Шунинг учун буни футбол дейишади, бугун унақа, эртага бунақа. Қолаверса, рақиб жамоанинг захира ўриндиғи қисқа бўлганлиги ҳам бизнинг фойдамизга ишлади – рақибимиз чарчаб қолди, бундан биз унумли фойдаландик.

"Насаф" жамоасида олти футзалчи бор, улар муносиб қаршилик кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Кейинги ўйинларни ҳам шу даражада давом эттириш устида 

Алишер Юсупов ("Насаф" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Йигитларимиз бугун умуман ўз ўйинини ўйнашмади. На тактикада, на техникада ва на ҳужуму ҳимояда аввалги ҳаракатларини такрорлай олишмади. "Локомотив" эса кеча мағлубиятга учрагани учун ҳам бугун майдонга бутунлай бошқача кайфиятда тушди. Майдоннинг ҳар қаричида жанговор кураш олиб боришди. Уларни ғалаба билан табриклайман.

Иккинчи даврага янада жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз.

Баҳодир Аҳмедов ("Ҳуахин-Жиззах" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйинни қийин бошладик. Шогирдларимда эски касаллик такрорланди – ҳужум қилади, вазият яратади, лекин дарвозага гол ура олмайди. Яхшики, сўнгги беш дақиқада ўз ўйинларини топишди. Беш дақиқада тўртта гол уриб, устунликни ўз қўлларига олишди.

Фарғоналиклар таркибида тажрибали футзалчилар бор. Етарлича қаршилик кўрсата олишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Асосий мақсадимиз биринчи давранинг сўнгги турини ҳам кўтаринки руҳда ўтказиш эди ва биз бунга эришдик.

Фарруҳ Зокиров ("Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Чемпионат фаворитига қарши тўп суриш ҳаммага ҳам осон эмас. Кутилганидек, халқаро тажрибага эга жиззахликлар ўйинда яқол устунлик қилишди. Кеча "Бунёдкор"га қарши кўп ҳаракат қилганимиз, захира ўриндиғимиз қисқалиги сезилди.

Ғалаба билан рақиб жамоани табриклайман. Иккинчи даврада ўйин услубимизни янада бойитишга ҳаракат қиламиз.

Равшан Ражабов ("Металлург" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин қийин кечди. Танлаган тактикамиз иш берди. Ҳимояда тартибли ўйин кўрсатиб, вазият пайдо бўлди дегунча ҳужумга отланиш кўрсатмаси берилганди. Шогирдларим режамни бажаришди. Бу турда юз фоизли натижа қайд эта олдик. Бунинг учун йигитларимизга раҳмат айтаман.

Хуршид Тожибоев ("Навбаҳор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Тўртинчи турдан ниятимиз катта эди. Афсуски, бугун, умуман иккала баҳсда ҳам ўйинимиз қовушмади.

Энг катта муаммоимиз юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаслик бўляпти. Иккинчи даврада шу камчиликларни йўқ қилиш учун янада астойдил ишлашга мажбурмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика