Latest news

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  2 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  47 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Футзал. "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари News

Футзал. "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари

Хабарингиз бор, бугун Фарғонадаги "Само" аренасида футзал бўйича Олий лига баҳсларига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Тошкент шаҳринг икки жамоаси "Локомотив" ва "Бунёдкор" клублари ўзаро тўқнаш келдилар ва учрашувда темирйўлчилар 4:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. 

Қуйида ўйин якунида ҳар икки жамоа мураббийлари томонидан билдирилган фикрлар эътиборингизга ҳавола этилади.

Фарҳод Мираҳмедов ("Локомотив" мураббийи) - Янги мавсумдаги биринчи учрашувда иштирок этдик. Янги тўплар берилди. Қолаверса бу паркетда тўп юриши қийин кечди. Нафақат биз, рақиб ҳам қийналди. Тўпни оширишда муаммолар юзага келди. Футзал чемпионатимизда яхши жамоалар кўпайди. "Бунёдкор" таркибидаги ёшлар анча ўсишга эришди. Бизнинг таркибимизда терма жамоа футболчилари бўлишига қарамасдан, рақиб муносиб қаршилик кўрсата олди.

Абдулла Бўриев ( "Бунёдкор" бош мураббийи") - Авваломбор барча футзал мухлисларини мавсумнинг очилиш учрашуви билан табриклайман. Ўйлайманки, чемпионатимиз бу йил анча қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтади. Кўп жамоалар деярли бир хил даражада, десам муболаға бўлмайди. Мавсумга тайёргарликни август ойидан бошладик. Тайёргарликни яхши олиб бордик. Ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Бугун мавсумдаги илк ўйинимиз эди. Йигитлар бироз қийналишди. Умуман олганда бир хил ўйин бўлди. Имкониятларидан фойдаланган жамоа ғалаба қозонди. Кейинги ўйинларда бугунги хато ва камчиликларни бартараф этиб ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика