Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Футзал. Коронавирус сабаб қолдирилган Осиё чемпионати қачон ўтказилиши маълум бўлди News

Футзал. Коронавирус сабаб қолдирилган Осиё чемпионати қачон ўтказилиши маълум бўлди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтиши лозим эди.

Афсуски, Хитойда тарқалган Коронавирус сабаб мусобақа номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида 3 февраль куни хабар берилганди.

Коронавирус сабаб футзал бўйича Осиё чемпионати номаълум муддатга қолдирилди

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида мусобақа қачон ўтиши маълум бўлгани ҳақида ёзди. Унга кўра, футзал бўйича Осиё чемпионати 5-16 август кунлари бўлиб ўтади. Бундан мақсад, шу йилнинг 12 сентябридан 4 октябрига қадар Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмаларини аниқлаштириш.

Ўз навбатида футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам 2-13 декабрь саналарига кўчирилди.

"Ҳар иккала мусобақанинг бўлиб ўтадиган саналари расман ОФКнинг футзал ва пляж футболи қўмитаси, кейин Ижроқўм томонидан тасдиқланиши керак. Булар барчаси расмиятчилик", - дейилади Никимбаев каналида.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради.


Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.


Осиё чемпионати қолдирилгани сабаб футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ йиғинни якунлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика