Футзал: Колумбияга кимлар боради?
23 feb 2016 11:46
News
Футзал: Колумбияга кимлар боради?
Шу сабабли бу сафарги жаҳон чемпионати ҳақида муҳим фактларни эътиборингизга тақдим этишга қарор қилдик.
Жаҳон чемпионати 10 сентябрь – 1 октябрь кунлари Колумбияда бўлиб ўтади. Баҳслар Калидаги “Колизео Пуэбло” (18000), Букарамангадаги “Колизео Бисентенарио” (8000) ва Меделлиндаги “Колизео Иван Де Беду” ареналарида ўтказилади.
Мундиалда 24 жамоа 6 гуруҳга 4тадан бўлинади. Гуруҳ ғолиблари ва 3-ўрин соҳибларидан 4та энг яхши кўрсаткичга эга бўлгани нимчорак финалга йўлланма олади. Ҳозиргача мундиалда иштирок этадиган қуйидаги жамоалар номи маълум:
Осиё: Эрон, Ўзбекистон, Таиланд, Вьетнам, Австралия
КОНМЕБОЛ: Колумбия, Аргентина, Бразилия, Парагвай
Океания: Соломон ороллари

Африкада қитъа чемпионати апрелда ЖАРда бўлиб ўтади. Унда юқори уч ўринни эгаллаган жамоалар мундиалда қатнашади. КОНКАКАФда эса май ойида Коста Рикада 4 бахтли жамоа аниқ бўлади. Ҳар икки минтақада финал босқичида 8тадан жамоа иштирок этади.
Европада эса саралаш баҳслари алоҳида ташкил этилади. Охирги плей-офф раундида 7 жуфтлик 22 март ва 12 апрель кунлари уй-сафар тизимида тўқнаш келади. Ғолиблар мундиал йўлланмасига эга чиқади. ЖЧ йўлланмаси учун қуйидаги жамоалар тўқнаш келади:
Словения - Испания
Словакия – Украина
Польша – Қозоғистон
Сербия – Португалия
Беларусь – Россия
Голландия – Озарбайжон
Венгрия – Италия
Беҳзод Назаров
Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Comments