Latest news

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

Футзал. Кечаги учрашувлардан кейин бош мураббийлар нималар деди? News

Футзал. Кечаги учрашувлардан кейин бош мураббийлар нималар деди?

Футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 1-тури 2-кунги доирасидаги баҳслар якунига етди.

Бугунги кун учрашувларидан кейин жамоалар бош мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Maxam-Чирчиқ" - "Локомотив" (3:5) учрашувидан кейин

Абдужаббор Ғаффоров (“Максам Чирчиқ” бош мураббийи):

- Ўйинда биз кўпроқ хато қилдик. Рақиб жамоа ўз имкониятларидан фойдаланиб гол урди,  кўп вазиятларда дарвозага тўп кирита олмадик. Футзалчиларим ёш, лекин умумий олганда учрашув қизиқарли ўтди.

Аҳаджон Юсупов (“Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Осон ўйин бўлмади, учрашув жудаям томошабоп ўтди. Ёшларни кузатишда давом этяпмиз, ўйлайманки тўғри йўлдамиз. Дарвозабонимиз Клим Тюгаев бугун ҳақиқий жасорат кўрсатди, 4 та дабл пеналтини қайтарди кўплаб сейвлар амалга оширди. Омад ҳам бугун биз томонда бўлди.

"Oil Star" - "Насаф" (3:2) учрашувидан кейин:

Фузули Хайруллаев ("Oil Star" жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин биз кутганимиздан қийин кечди. Рақиб анча пухта тайёргарлик кўргани маълум бўлди. Агар, бугун биз ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олганимизда каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди.

Ойбек Полвонов (“Насаф” футзал жамоаси ўйновчи мураббийи):

- Ўйин жуда қийин бўлди, озгина омад ҳам етишмади. Йигитларга раҳмат, борини беришди. Ўзимизнинг хатоларимиздан кўпроқ зарар кўрдик. Баъзи вазиятларда ҳакамлар ҳам кўпроқ ҳуштак чалиб юборишаяпти. Шу жиҳатга озгина эътибор қаратсак яхши бўларди.

"Нефтчи" - "Пахтакор" (5:5) учрашувидан кейин:

Шуҳрат Ташмедов (“Пахтакор” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бугун ёмон ўйнадик. Бундай ўйин билан яхшиси ўйнамаганимиз маъқул. Футзалчиларга нима бўлганини билмайман. Ҳозир улар билан гаплашамиз. 

Фарруҳ Зокиров (“Нефтчи” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Мавсумдаги дастлабки очкони қўлга киритдик, “Пахтакор” ҳам худди шундай. Жанговар дуранг бўлди. Бу кейинги ўйинларга мотивация беради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика