Latest news

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  28 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  4 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди News

Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бир оз олдин якунига етган нимчорак финал ўйинида Эрон терма жамоаси дарвозасига 8 та тўп киритди.

Вакилларимиз дунё рейтингида 5-ўринда бораётган ва ўтган жаҳон биринчилигида бронза медалини қўлга киритган Эронга қарши мардонавор кураш олиб боришди.

Форслар бир ўйинда саккизта ва ундан кўп гол ўтказиб юборган ҳолатлар жуда камёб ҳисобланади. Расмий мусобақаларда фақатгина Испания ва Бразилия бунга эриша олган. 

Энди эса уларнинг сафига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Албатта, бу натижа ғалаба орқали қўлга киритилишини кўпчилик мухлисларимиз жуда исташганди.

Расмий мусобақалар:

ЖЧ-1992

Испания – Эрон 9:6

ЖЧ-1996

Бразилия – Эрон 8:3

ЖЧ-2021

Ўзбекистон – Эрон 8:9

Шундай қилиб, вакилларимиз нимчорак финалда "Осиё Бразилияси"га 8+ гол уришнинг уддасидан чиқиб, бу борада 5 карра жаҳон чемпиони Бразилия ҳамда 2 марта дунёда тенгсиз деб топилган Испания билан бир қаторга жойлашди.

Бошқа турнирлар ва ўртоқлик учрашувлари:

Рио-де-Жанейро-2000. Бразилия – Эрон 8:1

2004 йилги ўртоқлик ўйинлари

Эрон – Россия 3:8

Бразилия – Эрон 8:2

Бразилия – Эрон 10:4

Каспий кубоги-2019

Россия – Эрон 9:3

Шу тариқа, эронлик футзалчилар ўз тарихида илк бор 8+ гол ўтказган ҳолда ғалабага эришишди. Муҳаммад Нозимашарий шогирдларига ЖЧ-2021 чорак финалида Қозоғистон рақиблик қилади. Мазкур баҳс 27 сентябрга белгиланган.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика