Latest news

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Футзал. ЖЧ-2016. Ўзбекистон мундиални мағлубият билан бошлади News

Футзал. ЖЧ-2016. Ўзбекистон мундиални мағлубият билан бошлади

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турни Панама терма жамоасига қарши ўтказмоқда.


ЖЧ-2016
1-тур, 11.09.2016
Кали, "Колизео эль Пуэбло"

Ўзбекистон - Панама 1:3

Бош ҳакам: Муҳаммад Ҳассан Аҳмад Юсуф (Миср)
Иккинчи ҳакам:
Холид Хнич (Марокаш)
Учинчи ҳакам:
Адалберт Диуф (Сенегал)
Вақтга масъул ҳакам:
Хосе Катемо (Ангола)

Голлар: Ж.Аноров 39 - Кастреллон 16, М.Де Леон 30, Ф.Мена 36


Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов.
Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Шуҳрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳом Хамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов.

Панама: (биринчи бешлик): 12.Жейми Лондоно, 3.Оскар Хинкс, 5.Фернандо Мена, 6.Эдгар Ривас, 8.Карлос Перез.
Захира: 1.Даниэль Атенсио, 13.Жозе Викториа, 2.Жошуа Браун, 4.Хорхе Перез, 7.Клаудио Гудриж, 9.Анхел Санчес, 10.Майкль Де Леон, 11.Абдиел Кастреллон, 14.Ариэл Кастилло.

Огоҳлантириш: Д.Ирсалиев 31, Ж.Аноров 34 - Ж.Браун 19, Э.Ривас 31



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. Мундиални мағлубият билан бошладик.

40. Зарбааа, Раҳматовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

39. Гоооооооолллллл, Жавлон Аноровввв, 1:3.

38. Панама устози тайм-аут олди.

36. Афсуски, яна бир бор йўл қўйилган қўпол хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Бу сафар Абдумавлонов тўпни рақибга олдириб қўйди ва гол. Гол муаллифи - Фернандо Мена.

36. Хосе Мария Мендез тайм-аут олди.

35. Юнусовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

34. Бу сафар Жавлон Аноров тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.

33. Дилшод Ирсалиев тўпни қўли билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

32. Зарбааа, Свиридовнинг зарбасини дарвозабон Лондоно уриб юборди.

31. Эдгар Ривас огоҳлантирилди.

30. Гол, афсуски Даврон Чориевнинг қўпол хатосидан сўнг Майкль Де Леон жамоасининг иккинчи голини киритди.

26. Абдумавлонов пайт пойлагунча рақиб тўпни ундан олиб қўйди.

24. Зарбааа, яна зарбааа, яна зарбааа... Афсуски, гол йўқ. Аввалига Ирсалиевнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди, кейин Чориевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Кетидан яна бир зарба бу сафар ноаниқ кетди.

23. Зарбааа, Умаров тўпни қўли билан отиб Юнусовни олдинга чорлади, Артурнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

22. Панама футзалчилари тўпни ён чизиқдан киритишда хатога йўл қўйди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим Панаманинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

20. Зарбааа, Артур Юнусовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

20. Раҳматовнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

19. Жошуа Браун огоҳлантирилди.

17. Зарбааа, Элибоевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

16. Гол, афсуски вакилларимиз ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди, 0:1. Гол муаллифи - Кастреллон.

16. Хосе Мария Мендез тайм-аут олди.

 15. Санчес жуда кучли зарба берди, яхши ҳамки ноаниқ.

14. Ирсалиевнинг хатосидан кейин Умаров жамоамизни голдан қутқариб қолди.

13. Дилшод Ирсалиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

13. Нодир Элибоев ва Майкль Де Леон биргаликда дарвозага бориб урилишди.

12. Зарбааа, Умаровдан чи ройли сейв. Баракалла Рустам! Шу дақиқада Панама устози тайм-аут олди.

12. Ирсалиевнинг зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

11. Зарбааа, Аввалига Чориевнинг, кейин эса Ирсалиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Эҳ...

Аренада Ўзбекистондан борган мухлисларимизнинг олқишлашлари эшитилмоқда.

9. Раҳматов зарба бериш учун қулай вазиятда тўпни чап оёғига тўғрилаб олгунча рақиблар тўпни ундан олиб қўйишди.

9. Ҳозирча кичик устунлик Панама томонда.

7. Зарбааа, Ирсалиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Аноровнинг зарбаси эса ноаниқ.

5. Рақибларимизнинг жаримадан берган зарбасини Элибоев қайтариб қолди.

5. Аноровнинг зарбасига аниқлик етишмади.

3. Рустам Умаров ўйиндаги биринчи сейвини намойиш этди.

2. Панаманинг ҳужуми жарима майдончамизда бироз саросимани юзага келтирди.

2. Панама жарима зарбаси олди, уларнинг жарималари жуда хавфли.

Ўйин бошланди. Олға йигитлар!

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси футзалчилари мамлакатимизнинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига қора боғич билан ҳаракат қилишади.

Энди эса Панама мадҳияси янграмоқда.

Дастлаб мамлакатимиз мадҳияси янграмоқда.

Ҳар икки жамоа ўйинчилари "Колизео эл Пуэбло" спорт мажмуасининг паркетига чиқиб келишди.

Ўзбекистон ҳамда Панама давлат байроқлари аренага олиб чиқилди.

Ассалом алайкум қадрли футзал ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалдаги юришини бошлайди. Биринчи турда вакилларимиз Панамага қарши кураш олиб борадилар. Учрашув 04:00да бошланади.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика