Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  12 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   43 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  27 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  93 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  672 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Футзал. ЖЧ-2016. Мундиални қабул қиладиган ареналар News

Футзал. ЖЧ-2016. Мундиални қабул қиладиган ареналар

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда ўз тарихида илк марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам қатнашади.

Қуйида мундиал ўйинлари ўтказиладиган ареналар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Ҳисоб бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати учрашувлари учта шаҳарда ўтказилади. Булар: Кали, Медельин ва Букараманга.

КАЛИ



Шаҳар: Кали
Арена: "Coliseo el Pueblo"
Қурилган йили: 1971
Арена сиғими: 12000
Нечта ўйин ўтказилади: 20

Аҳоли сони бўйича Колумбиянинг учинчи шаҳри бўлган Кали (Богота ва Медельиндан сўнг)да жойлашган "Coliseo el Pueblo" ўз баҳрига 12000 мухлисни сиғдира олади. Ушбу арена аслида 18000 одамга мўлжалланган, аммо мундиал сабабли арена ўриндиқлари аввалги умумий ўриндиқлардан замонавий алоҳида-алоҳида ўриндиқларга ўзгартирилди. Шунинг учун, спорт саройининг сиғими 18 мингдан 12 мингга қисқарди.

Ушбу иншоот 1971 йилги Панамерика ўйинлари учун қурилган. Унда баскетбол, бокс ва яна бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. Бундан ташқари, турли хил концертлар ҳам ташкиллаштирилади.

Калида Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини Колумбия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасида ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам дастлабки икки турдаги ўйинини шу ерда ўтказади, фақатгина Португалияга қарши учинчи тур Медельинда ўтиши белгиланган. Мусобақанинг учинчи ўрин учун ва финал беллашувлари ҳам айнан Калида бўлиб ўтади. Бир сўз билан айтганда, "Coliseo el Pueblo" мундиалнинг асосий аренаси бўлади.

"Coliseo el Pueblo" аренасининг аввалги кўриниши

"Coliseo el Pueblo" аренасида таъмирлаш жараёни



БУКАРАМАНГА



Шаҳар: Букараманга
Арена: "Coliseo Bicentenario"
Қурилган йили: 2011
Арена сиғими: 7000
Нечта ўйин ўтказилади: 15

Букараманга шаҳрида жойлашган "Coliseo Bicentenario" аренаси 7000 нафар мухлисга мўлжалланган. Иншоот 2011 йилда қурилган. Унда маҳаллий "Реал Букараманга" клуби уй учрашувларини ўтказади.

Букарамангада мундиалнинг жами 15та ўйини бўлиб ўтади. "Coliseo Bicentenario"даги илк баҳс Тошкент вақти билан 18 сентябрь куни 02:00да Мозамбик ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасида ташкиллаштирилса, сўнгги беллашув чорак финалнинг биринчи қарама-қаршилиги бўлади.

"Coliseo Bicentenario" аренасида таъмирлаш жараёни

"Coliseo Bicentenario"нинг умумий кўриниши



МЕДЕЛЬИН



Шаҳар: Медельин
Арена: "Medellin Sports Coliseum"
Қурилган йили: 1955
Арена сиғими: 6000
Нечта ўйин ўтказилади: 17

Медельин шаҳрида жойлашган "Medellin Sports Coliseum" ўз бағрига 6000 ишқибозни сиғдира олади. Арена 1955 йилда қурилган ва 2009 йилга қадар "Ivan de Beodut Coliseum" номи билан юритиб келинган. 2009 йилдан эса иншоотга "Medellin Sports Coliseum" номи берилган. Ушбу спорт саройида футзалдан ташқари, баскетбол, енгил атлетика каби спорт турлари бўйича мусобақалар ҳам ўтказилади.
Ушбу арена ўзининг ноодатий дизайни билан эътиборни тортади. Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши учинчи тур баҳсини айнан Медельиндаги аренада ўтказади.

Колумбияда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган ареналар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этдик. 24 терма жамоа иштирок этадиган мусобақада жами 52 учрашув ташкиллаштирилади. Мундиалда Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасига омад ва муваффақият тилаб қоламиз.

"Medellin Sports Coliseum"нинг ташқи кўриниши




Толибжон Қосимов

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика