Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Футзал. Финал. Иккинчи ўйинда "Олмалиқ" ғалаба қозонди News

Футзал. Финал. Иккинчи ўйинда "Олмалиқ" ғалаба қозонди

Футзал бўйича XX миллий чемпионат финалидан ўрин олган иккинчи учрашув бугун бўлиб ўтмоқда.

"Ардус" ва "Олмалиқ" жамоалари бугун ғолиб бўлишини аниқлаб олишади. Кеча бўлиб ўтган баҳсда "Ардус" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


"Олмалиқ" сардори Константин Свиридов учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ ҳисобни очди - 1:0.

Жавлон Аноров рақибни ортда қолдирган ҳолда чап оёқ билан кучли ва аниқ зарба йўллади - 2:0.

15 дақиқада аввалига Дилшод Раҳматов дастлабки жавоб тўпини киритган бўлса, шу дақиқанинг ўзида Жавлон Аноров орадаги фарқни оширди.

Биринчи бўлим олмалиқликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Айни пайтда чемпионатда тўпурар бўлиб турган Жамолиддин Шарипов орадаги фарқни иккита тўпга оширди.

Учрашув "Олмалиқ"нинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Жамоалар эртага 18:00 да ҳал қилувчи учинчи ўйинни ўтказишади.


Олий лига, финал
13.05.2016 (2 ўйин)

"Олмалиқ" - "Ардус" 5:3
Голлар
: К.Свиридов 1, Ж.Аноров 9, 15, Ж.Шарипов 24, 27 - Д.Раҳматов 15, 35, А.Аминов 16

"Олмалиқ" (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Константин Свиридов, Жамолиддин Шарипов, Жавлон Аноров, Андрей Шлема.
Захира: Клим Тюгаев, Сирожиддин Маҳмудов, Ғулом Мамажонов, Хуршид Умаралиев, Мақсуд Файзуллаев, Суннат Куралов, Рустам Тоғаев, Тимур Садиров.

"Ардус" (биринчи бешлик): Николай Кравченко, Артур Юнусов, Дилшод Ирсалиев, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: Равшан Элибоев, Элёр Самадов, Шахзод Бўриев, Даврон Абдураҳмонов, Элдор Ҳошимов, Даврон Чориев, Илҳом Хамроев, Алан Аминов, Нодир Элибоев.

 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика