Latest news

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  1 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  3 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  7 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  11 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

Футзал. Феруз Фахриддинов: "Чемпионатда тўпурар бўлишга ҳаракат қиламан" News

Футзал. Феруз Фахриддинов: "Чемпионатда тўпурар бўлишга ҳаракат қиламан"

10-13 декабрь кунлари Самарқандда футзал бўйича Ўзбекистон XIX миллий чемпионатининг иккинчи тур беллашувлари бўлиб ўтган эди.
Ана шу тур ўйинларида Қаршининг "Насаф" жамоаси вакили Феруз Фахриддинов рақиблари дарвозасини 11 бор аниқ нишонга олди. Шу муносабат билан иккинчи турда энг кўп гол урган ўйинчини суҳбатга чорладик.

- “Насаф” иккинчи турга қай тарзда тайёргарлик кўрди?
- Иккинчи тур учрашувлари бошланишидан бир ой олдин жамоа Қаршидаги “Геолог” спорт мажмуасида йиғилди ва ўша ерда кунига бир махалдан машғулот олиб бордик. Тур ўйинлари бошланишига икки кун қолганда эса Самарқандга етиб бордик.


- Ўйинингиздаги ўсиш борасида нима дея оласиз?
- Самарқанддаги учрашувларда кўрсатган сермаҳсул ўйинимнинг асосий сабаби жамоа билан бир бўлиб ҳаракат қилганимизда деб ўйлайман.


Биринчи турга тўхталадиган бўлсам, жамоамиз Олий лигада илк марта иштирок этаётгани учун қийин баҳсларни ўтказдик. Иккинчи турга келиб эса жамоамиз хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ўз ўйинини топиб олди. Клубимизда ички муҳит аъло даражада деб айта оламан, ҳаммамиз бир жамоа бўлиб ғалаба учун майдонга тушамиз.


- “Максам-Чирчиқ” билан баҳсда бешта тўп киритдингиз...
- Биз билан ўйингача чирчиқликлар кетма-кет учта ғалабани қўлга киритишганди, шунинг учун ҳам учрашув бошланишидан олдин бизда рақибдан бироз чўчиш бор эди. Тўплар нисбатини яхшилаб олиш учун ҳам бош мураббийимиз прессинг қилишимизни таъкидладилар.


- Чемпионат тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринга кўтарилиб олдингиз, якунда ҳам тўпурарлар орасида бўлишингизга ишонасизми?
- Олий лигада биринчи марта ўйнаётганим учун ҳам бу анча қийин бўлади, бунинг устига ҳозир тўпурарлик қилиб турган Жавлон Аноров тажрибали ўйинчи, лекин унга жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламан.


- Жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганми?
- Мавсум бошланишидан аввал клуб олдига камида учинчи ўринни олиш вазифа қилиб қўйилган. Шундай бўлишига қарамай чемпионлик учун ҳам курашамиз. Бош мураббийимиз Акром Йўлдошев жамоага деярли барча шароитларни яратиб бермоқдалар.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика