Latest news

00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  51 00:38"Арсенал" — "Вулверхэмптон". Таркиблар билан танишинг  6 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8

Футзал. Фаррух Зокиров: "Совринли ўринлар учун курашишда давом этамиз" News

Футзал. Фаррух Зокиров: "Совринли ўринлар учун курашишда давом этамиз"

АГМК ҳамда "Нефтчи" футзал (3:4) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Фаррух Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди

- АГМК жамоаси таркибида Ўзбекистон терма жамоасининг кўплаб футболчилари тўп суришини яхши биласиз. Рақибнинг савиясидан келиб чиқиб сафарда бизга осон бўлмаслигини сезгандик. Биринчи бўлим дуранг ҳисобида якунланди. Баҳсдан аввал йигитларга ҳар бир имкониятдан максимал фойдаланиш кераклигини уқтиргандим. Иккинчи бўлимга фақат ғалаба учун чиқдик. Чунки Фарғонада ўтган "Сўғдиёна" билан жавоб баҳсида мағлуб бўлгандик. Шу сабаб Олмалиқда ғалабадан бошқа йўлимиз йўқ. Лекин рақиб бугун бизга жуда катта босим қилди. Йигитларга раҳмат деб қоламан. Рақибнинг мана шу босимидан хатосиз ўта олишди.

- Ғалабага асосий сабаб сифатида нимани кўрсата оласиз ?

- "Нефтчи" раҳбариятининг футзалчиларимизга бўлган юқори ишончи уларни ғайрат ва шижоатини ошириб юборди. Бугун айнан мана шу омиллар ва ўзимизга бўлган ишончимиз ғалаба қозонишимизга сабаб бўлди дейишим мумкин. Фарғона жамоаси чемпионатда фақат совринли ўринлар учун курашади. "Сўғдиёна"дан учралган мағлубиятдаги айбимизни ювиш учун ҳам бугун астойдил ҳаракат қилдик.

- АГМК ва "Пахтакор" жамоалари айни пайтда турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. Мазкур рақибларни ҳам ортда қолдириш имкониятларини қандай баҳолайсиз ?


- Ҳозирги пайтда шу жараёнларни бошдан ўтказяпмиз. АГМК билан ўйиндан сўнг бизни Фарғонада "Пахтакор"га қарши жиддий ўйин кутмоқда. Мана шу икки ўйинда биз олтин очколар учун рақобат олиб борамиз. Биринчи ўринга кўтарилиб олишимиз, кўп жихатдан мазкур беллашувларга боғлик саналади. Насиб қилса, ўз олдимизга қўйган мақсадга эришиб фарғоналик мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз. Яна бир бор бугунги ўйин учун шогирдларимга раҳмат айтиб қоламан.

Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика